Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 30 / Истеъмолчи бурчаги

Бузилган ҳуқуқ суд орқали тикланди

 

Навоий вилояти Кармана тумани «Юқори буғ» маҳалласи «Қуйи буғ» кўчаси 53-уйда яшовчи фуқаро Т.Рўзиевнинг республика Президентининг Халқ қабулхонасига йўллаган мурожаати Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кармана туман жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

 

Маълум қилинишича, Т.Рўзиев 2018 йил март ойида «Artel» маиший техника савдо дўкони билан шартнома тузиб, 3 йил кафолат муддати (2021 йил март ойигача) билан кредитга газ плитаси сотиб олганлигини, аммо кафолат муддати даврида, яъни 2020 йил декабрь ойида газ плитаси ёниб кетганлиги сабабли компанияга таъмирлаб берилишини ёки бошқасига алмаштириб берилишини сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилмаганлигини, шунингдек, бу тўғрида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармасига қилган шикояти ҳам ижобий ҳал этилмаганлигини баён этиб, муаммосининг ҳал этилишида амалий ёрдам сўраган...

Фуқаро Толиб Рўзиев 2018 йилнинг март ойида хонадони учун «Артел» маиший техника савдо дўконидан «Агробанк»нинг 32 фоизлик кредит маблағлари ҳисобидан 3 йиллик кафолат муддати билан газ плитаси сотиб олган. Аммо ушбу ускуна бир ой муддат ўтмай носоз ҳолга келиб қолган ва шу сабабли сервис хизмати кўрсатилган. 2020 йилнинг декабрь ойида эса газ плитаси ўчиқ ҳолда ёниб кетганлиги сабабли яна сервис хизматига мурожаат қилганида сервис ходимлари (кафолат муддати тугамай туриб) тузатиб бериш учун фуқародан 900 минг сўм миқдорида хизмат ҳақи талаб қилган.  

Фуқаро бу ҳақда 2021 йилнинг 2 март куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг «Ишонч телефони»га ёрдам сўраб мурожаат қилган. Агентликнинг вилоят бошқармаси томонидан фуқарога «Ўрганиш натижаларига кўра носоз ҳолатдаги маҳсулот (яъни газ плита) «New Generations Product» МЧЖнинг сервис маркази мутахассислари томонидан текшириб кўрилганда табиий газнинг кирувчи юқори босими (80 мбар) туфайли газ плитаси ёниб кетганлиги, кафолатли хизмат кўрсатиш қоидаларининг 18, 19-бандларида бепул хизмат кўрсатиш енгиб бўлмас куч таъсирида келиб чиққан носозликларга татбиқ қилинмаслиги кўрсатилганлиги, ушбу жавобдан норози бўлган тақдирда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги» тўғрисида маълум қилинган.

Аммо Кармана туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўтказилган ўрганишлар газ плитасининг ёниб, яроқсиз ҳолга келишига «газнинг юқори босими» сабаб бўлмаганлигини кўрсатди.  

Шундан сўнг, фуқаронинг бузилган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Кармана туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Ушбу суднинг суд мажлисида даъвогар – Кармана туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг даъво аризаси қаноатлантириб, жавобгар томондан фуқаро Т.Рўзиев фойдасига етказилган моддий зарар учун жами 4,5 млн сўм, маънавий зарар учун 500 минг сўм товон пули ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 254 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика