Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Даврни ўзингиз белгиланг

 

Ташкилот (МЧЖ) бошқа шаҳарда (рўйхатдан ўтказилган жойи бўйича эмас) бинони ижарага олган ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатади. Хизматлар учун ҳақ онлайн-НКМ орқали қабул қилинади, хизмат кўрсатувчи банк рўйхатдан ўтган шаҳарда жойлашган, шаҳарлар орасидаги масофа – 144 км.

МЧЖ нақд пул тушумини бир ҳафтада ёки 10 кунда бир марта топшириши мумкинми ёхуд нақд пулни сақлаш лимити мавжудми? Нақд пул тушуми неча кунда топширилиши лозим?

 

– БҲМнинг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган ёки онлайн-НКМдан ёхуд виртуал кассадан фойдаланишга ўтган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга (ВМнинг 11.12.1997 йилдаги 548-сон қарорининг 1-б.).

Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармоннинг 3-б.«а» кичик б.). 

Прочитано: 914 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика