Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 30 / Истеъмолчи бурчаги

Рақамли телевидениеда қандай муаммолар бор?

 

Рақамли тeлeвидeниeда қандай муаммолар бор?

 

● Кўрсатилмаган хизмат учун абонент тўлови

● Бепул телеканаллар ҳам тармоқдан узиб қўйилмоқда

● Шартномадаги бир томонлама устунлик

 

Бугунги кунда рақамли телевидениелар томонидан абонентларга кўрсатилаётган хизматлар сифати қай даражада? Мазкур соҳада истеъмолчилар билдираётган эътирозларга сабаб нима?

 

Республика Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига рақамли телевидение томонидан кўрсатилаётган хизматларга эътироз билдирилган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларда кўрсатилаётган хизматларни бажариш шарти ва муддатлари, шартнома баҳоси, хизматлар кўрсатишнинг кафолати, ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоблар тартиби, муддатлари ва шакли, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги тўлиқ бажарилмаётганлиги баён этилган.

Хусусан, Агентлик мазкур мурожаатларга асосан мавжуд меъёрий ҳужжатлар талабларига зид келувчи нормаларни мувофиқлаштириш юзасидан бугунги кунда 626 525 абонентга хизмат кўрсатаётган рақамли телевидение фаолиятини ўрганди. Булар 584 449 абонентга хизмат кўрсатувчи кабель телевидениеси ҳамда 42 076 абонентга хизмат кўрсатувчи «Ўзбектелеком» АК ва унинг ҳудудий филиаллари.

 

Қонунга мувофиқ

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг «Товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат бошқаруви органларининг ваколатлари» тўғрисидаги 26-моддасида товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишига ва уларнинг сифатига доир талаблар бузилишини бартараф этиш, паст сифатли товарларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш, чиқариш ва реализация қилишни тўхтатиш (ишлар бажарилишини, хизматлар кўрсатилишини тўхтатиш), уларни истеъмолчилардан қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчиларга (ижрочиларга, сотувчиларга) кўрсатмалар йўллайдилар, шунингдек, бу ҳақда истеъмолчиларни хабардор қилишлари кўрсатиб ўтилган.

Қонуннинг 21-моддасига кўра эса сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

 

Мурожаатлар ўрганилганда...  

Рақамли ТВ хизмати кўрсатиш оммавий оферталари ўрганилганда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўювчи бир қатор ҳолатлар борлиги кузатилди. Унда истеъмолчи ўз вақтида, тўлиқ ва аниқ маълумот ҳамда хабарлар билан таъминланмаган. Шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш ва қайта ҳисоб-китоб қилиш тартиблари кўрсатилмаган. Аслида оператор (провайдер) абонентни ҳақ тўлаш эвазига қўшимча хизматлар кўрсатишга ёки маълум бир хизматни кўрсатиш учун бошқа хизматларни олишга мажбурлашга, шунингдек, абонентдан кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундиришга ҳақли эмас.

Абонентлардан уларга ойнинг 1-санасида ҳисобрақамларида маблағ бўлмаганлиги сабабли ёки кечиктириб тўлаши оқибатида хизматлар кўрсатилмаган кунлар учун ҳам абонент тўлови олинмоқда.

Шу билан бир қаторда абонентнинг шахсий ҳисобрақамида етарлича маблағ бўлмаган тақдирда тармоқдан узиб қўйилади. Абонент тўловини ечиб олиш унинг шахсий ҳисобрақамига тегишли сумма келиб тушган кунда амалга оширилади. Бунда тўлов жорий календарь ойи давомида тўланиши керак. Тўлов қайси ойнинг қайси кунида бажарилганидан қатъи назар, бутун ой учун 100 фоиз миқдорида ечиб олиниши белгиланган.

 

Бепул бўлган телеканаллар ҳам тармоқдан узилган

Бугунги кунда мазкур хизматнинг 1 ойлик абонент тўлови мамлакатимиз бўйлаб ўртача 14 666 сўмдан 24 333 сўмгача белгиланган бўлиб, ўртача 30 дан 70 тагача телеканаллар олиб кўрсатилади. Аммо ўрганишлар давомида абонент рақамли телевидение учун ойлик тўловни амалга оширмаган тақдирда барча рақамли ТВ хизматларини кўрсатиш ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бепул кўрсатилиши лозим бўлган 12 та миллий телеканаллар ҳам тармоқдан узиб қўйилганлиги аниқланди.

 

Шартномадаги бир томонлама устунлик

Ўрганилган оферта шартномасида аввало истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ҳолатларга дуч келинди. «Умумий шартлар», «Тарафларнинг мажбуриятлари» ва абонент тўловларини ҳисоб-китоб қилиш каби шартнома шартларида хизмат кўрсатувчи субъектлар қуйидагича ўзларига нисбатан бир томонлама устунлик берганлар:

• Шартномаларда учраган «Умумий шартлар» бобида хизмат кўрсатувчи бир кунда 35 та каналдан иборат 20 соатдан кам бўлмаган вақтда теледастурларни кабель тармоғи орқали абонентларга таъминлаб бериш мажбуриятини олган. Аммо, мажбурият белгиланган ҳажмда ёки сифатда бажарилмаган ҳолатда хизмат кўрсатувчига нисбатан чора механизми назарда тутилмаган;

• шунингдек, абонент томонидан тўловлар белгиланган муддатдан кечиккан ҳолатда ҳар бир кун учун 10% миқдорида пеня тўлайди. Аксинча, хизмат кўрсатувчи томонидан белгиланган муддатларда хизмат кўрсатилмаган ҳолатда унга нисбатан пеня ёки жарима қўлланилиши ёки абонентга хизмат кўрсатилмаган кун учун ёки сифатсиз кўрсатилган хизмат учун қайта ҳисоб-китоб қилиш имконияти шартномада белгиланмаган;

• шартномалардан бирида эса КТВ тармоғидан фойдаланишдан воз кечиш ҳолатларида уланиш учун тўланган сумма қайтарилмаслиги кўрсатилган.

Яна бир шартномада оператор томонидан абонентга пул маблағларини қайтариш, абонентнинг пластик картасига ёки банкдаги ҳисобрақамига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтариши белгиланган. Афсуски, оператор томонидан маблағ қанча муддат ичида қайтарилиши, муддат кечиктирилганда эса хизмат кўрсатувчиларга нисбатан чоралар белгиланмаган.

 

Меъёрий ҳужжат талаблари бажарилиши шарт!  

Агентлик томонидан республика ҳудудида рақамли ТВ хизмати кўрсатувчи 96 хўжалик юритувчи ташкилот ва «Ўзбектелеком» АКнинг ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатиладиган (IPTV) рақамли ТВ хизматларининг оммавий оферталари ўрганилди. 70 ҳолатда соҳани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар талаблари бажарилмаганлиги аниқланиб, ташкилотларга ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Прочитано: 80 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика