Norma.uz

Квартирани харид қилишда қўшимча ҚҚС тўлаш зарурми

 

2018 йилда харидор қурувчи билан янги уйда квартира сотиб олиш учун шартнома тузди. Шартнома суммаси ҚҚСсиз бўлди, сабаби қурувчи ушбу солиқнинг тўловчиси бўлмаган. Ўша йилнинг ўзида харидор шартнома бўйича барча суммани тўлаган. 

Уй қурилиши якунлангандан кейин 2021 йилда қурувчи квартирани харидорга ўтказишни рад этди ва унга 2019 йилдан бошлаб у тўловчига айланганлиги муносабати билан ҚҚС суммасига шартнома қийматини оширилиши учун шартномага қўшимча келишув тузиш тўғрисида хабарнома йўллади.

Қурувчининг бундай вазиятда қўшимча тўлов тўғрисидаги талаби қонунийми?

 

Квартирани харид қилишда қўшимча ҚҚС тўлаш зарурми

 

Саволга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир Бойқобилов жавоб берди:

 

– Товарга (мазкур ҳолда - квартирага) бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ эвазига ўтказиш – бу ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 238, 239-м.). Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади (СК 242-м. 3-қ.).

Агар квартирани сотиб олиш учун шартнома 2018 йилда ҚҚСсиз тузилган бўлса, қурувчи эса 2019 йилда ушбу солиқ тўловчисига айланган бўлса, шартнома қийматини ҚҚС суммасига эҳтимолий ошириш масаласи томонлар келишувига биноан ҳал қилиниши керак.

Агар харидор шартнома суммасини ошириш учун қўшимча келишувни имзолашга рози бўлмаса, қурувчи квартирани илгари келишилган қиймат бўйича ўтказиши керак (агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса). Шунда қурувчи бюджетга ҚҚСни шартномада белгиланган бошланғич суммадан тўлашига тўғри келади.

Агар томонлар келишувга эришмаса, масалани суд тартибида ҳал қилиш мумкин.

Прочитано: 683 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика