Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 20 / Солиқ солиш

ЯТТ ходимларни ёллаган бўлса…

 

Қатъий белгиланган солиқни тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркор ходимни ишга ёллади.

ЯТТ билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12%лик ставка бўйича солиқ солиниши керакми ёки унинг учун ҳар ойда БҲМнинг 50%и миқдоридаги тўлов тўланиши лозимми?

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

2021 йил 1 январга қадар якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқни тўлашга ҳақли эдилар. 2021 йил 1 январдан бошлаб бундай жисмоний шахсларнинг даромадларидан ЖШДС солиқ агенти ҳисобланган ЯТТ томонидан 12%лик ставка бўйича ҳисобланади ва ушлаб қолинади (СК 381-м. 1-қ., 385-м. 8-қ., 386-м. 1-қ. 2-б.).

ЯТТ ўзларининг ёлланма ходимларининг даромадлари бўйича ўзи солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига СКнинг 389-моддаси 1-қисмида белгиланган муддатларда ЖШДС ҳисоб-китобини тақдим этади (СК 389-м. 3-қ.).

 

Ижтимоий солиқ

ЯТТ ўзи билан меҳнат муносабатларида бўлган ҳар бир жисмоний шахс учун ойига БҲМнинг 50%и миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши лозим (СК 408-м. 1-қ. 2-б., 6-қ.).

ЯТТ ҳар бир ходим бўйича алоҳида тўлов топшириқномасини ёзиб бериши лозим. Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов киритилаётган давр кўрсатилиши шарт (СК 408-м. 7-қ.).

ЯТТнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилиб, ҳар бир ёлланган ходим учун берилган ҳисобга олиш карточкалари солиқ органига топшириладиган бўлса, ҳар бир ходимга ижтимоий солиқ ҳисобланиши ҳам тўхтатилади. У карточкаларни топширмаса, солиқ ҳисобланиши тўхтатилмайди (СК 408-м. 8–10-қ.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 318 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика