Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 20 / Амалий бухгалтерия

Нарх сиёсати бўлиши лозим


Корхонамиз фаолияти уруғлар, агрокимёвий моддалар ва ўғитлар билан улгуржи ва чакана савдо қилишдан иборат. Бироқ кўпинча менежерларимиз айнан бир хил товарларни турли нархларда (ўзгарувчан нархларда) сотадилар. Аудиторларнинг айтишича, корхона аниқ нарх сиёсатига эга бўлиши, унда сотувчилар риоя қилиши керак бўлган нархлар, чегирмалар, стандартлар кўрсатилиши лозим.

1. Корхона нарх сиёсатига эга бўлиши шартми?

2. Корхонада кимлар белгиланган нархлар учун жавобгар бўлади? Сотувлар бўйича менежерлар нархларни белгилашлари мумкинми?

3. Айнан бир хил товар турли нархларда сотиладиган бўлса, қандай солиқ ва маъмурий оқибатлар юзага келиши мумкин?

 

 

– Амалдаги Солиқ кодексида фақат солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати бўлиши шартлиги белгиланган (СК 77-м.).

Битимлар шартларининг таққосланишини таҳлил қилишда ҳисобга олинадиган битим тарафларининг асосий вазифалари сифатида нарх сиёсати тушунчаси 2022 йил 1 январдан трансферт нарх шаклланишида солиқ назоратини амалга ошириш мақсадида жорий этилади (30.12.2019  йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-м.). Масалан, битимлар шартларининг таққосланишини таҳлил қилишда ҳисобга олинадиган битим тарафларининг асосий вазифалари жумласига нарх сиёсатини аниқлаш ҳам киритилиши кўрсатилган (СК 184-м. 5-қ. 14-б.).

Бироқ амалдаги СК бўлимларида корхонанинг нарх сиёсатига ҳаволалар берилган. Хусусан, товарларни сотувчи томонидан чегирмалар берилганда, агар сийловлар бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритилади (СК 257-м. 1-қ. 4-б.).

Шунингдек, агар битимнинг нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли эканлиги эслатиб ўтамиз. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли бўлади (СК 248-м. 4-қ.).

Битим нархлари масалалари юзасидан солиқ органининг қарорини низолашишда корхонанинг нарх сиёсати муҳим далил бўлиши мумкин. Нарх сиёсати корхона раҳбари томонидан тасдиқланиши лозим. Унда муайян товарлар нархлари, чегирмалар миқдори ва уларни таклиф этиш шартлари ёки, аксинча, сотиш нархини ошириш шартлари келтирилади.

Шунингдек, харидорларни товарлар нархлари ҳақида хабардор қилиш Ўзбекистон Республикаси чакана савдо қоидаларида (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова, 14, 19, 20-б.) ҳам назарда тутилган.

Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб саволларга қуйидагича жавоб бераман:

 

1 Солиқ кодексида корхонада нарх сиёсати бўлиши шартлиги белгиланмаган. Бироқ айрим ҳолатларда у СКнинг солиқ тўловчилар учун фойдали бўлган қоидаларини қўллаш шартлари ҳисобланади. Аниқ нархларнинг белгиланиши чакана савдонинг мажбурий қоидаларидан ҳисобланади.

 

2 Умуман олганда, корхона фаолияти учун раҳбар жавобгар ҳисобланади. Солиқларни тўғри ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш учун мансабдор шахслар: раҳбар ва бошқа бухгалтер жавобгар бўлади. Раҳбар ўз ҳуқуқларининг бир қисмини муайян лавозимда ишлайдиган ходимларга ўтказилиши мумкин. Хусусан, корхонада буйруқ чиқарилиб, сотувлар бўйича менежерларга маълум оралиқда нархларни (корхонада белгиланган нархлардан кам ва юқори бўлмаган миқдорда) белгилаш ҳуқуқи берилиши мумкин.

 

3 Корхона томонидан қўлланиладиган битим нархидан қатъи назар, ҚҚС товарнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши лозим.

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 574 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика