Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 20 / Амалий бухгалтерия

Аккредитив бўйича тўлов

 

Корхона Хитойдан импорт қилинадиган хом ашё учун тўлов тўлаш мақсадида банкда аккредитив очди. Шартнома суммасининг 30%ини корхона ўз валюта ҳисобрақамидан етказиб берувчининг ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан, қолган 70%ини аккредитив бўйича тўлайди.

Шартнома суммасини аккредитив билан тўлаш орқали хом ашёни импорт қилиш қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?

 

– Аккредитивлардаги пул маблағларининг ҳаракатланиши 5510-«Аккредитивлар» счётида ҳисобга олинади. Аккредитивга пул маблағларнинг ўтказилиши 5510-счётнинг дебети ҳамда 5110-«Ҳисоб-китоб счёти», 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220-«Чет элдаги валюта счётлари» ва бошқа счётлар кредити бўйича акс эттирилади.

5510-счёти бўйича ҳисобга қабул қилинган аккредитивдаги маблағлар фойдаланилишига қараб (банкдан кўчирмаларга мувофиқ) 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети бўйича ҳисобдан чиқарилади. Аккредитивдаги фойдаланилмаган маблағлар ўтказилган счётига банк томонидан тикланганидан кейин 5510-счёт кредити бўйича 5110, 5210, 5220-счётлар ва бошқа счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.

5510-счётда корхона томонидан тақдим этилган ҳар бир аккредитив бўйича таҳлилий ҳисоб юритилади (Йўриқноманинг 230-б., АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Хом ашёни аккредитив бўйича қисман ҳақ тўланган ҳолда импорт қилишда қуйидаги бухгалтерия проводкалари амалга оширилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Аккредитивга пул маблағлари ўтказилди

 

5510-«Аккредитивлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзлар тўланганда аккредитивлар суммалари ҳисобдан чиқарилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5510-«Аккредитивлар»

 

Корхонанинг валюта ҳисобрақамидан етказиб берувчига пул маблағлари тўланди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Хом ашё импорт қилинди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Божхона тўловлари ва хом ашё таннархига киритиладиган бошқа харажатлар акс эттирилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»,

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Божхонада тўланган ҚҚС акс эттирилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Хом ашёни импорт қилишда таннархга киритилмайдиган харажатлар суммаси акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»,

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 395 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика