Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 52 / Солиқ солиш

ҚҚС ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашга бўлган ҳуқуқ

 

Солиқчилар ҚҚС ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплаш учун аризани кўриб чиқишни рад этишди. Сабаби – хавфни таҳлил қилиш натижаларига биноан компания солиқларни тўламаслик ҳуқуқбузарлиги хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар жумласига киритилган. Вазиятни қандай тўғриласа бўлади? Корхона учун жуда қисқа муддатларда қоплашни олиш жуда муҳим. 

 

Вазиятни ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фурқат ҚЎШЧОНОВ шарҳлаб берди:

– ҚҚС ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби (ариза берилган пайтдан эътиборан 7 кун ичида) қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

1) Ўзбекистоннинг юридик шахсларига-йирик солиқ тўловчиларга;

2) солиқни қоплашга доир ариза билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини СКнинг 107 ёки 109-моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирган солиқ тўловчиларга;

3) экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга – агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;

4) чет эл дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига;

5) маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;

6) солиқ мониторинги иштирокчиларига (СК 274-м. 4-қ.; Низомнинг 33-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 1-илова).

Бунда камерал текширув маблағлар қайтарилгандан кейин ўтказилади. Агар унинг натижаларига биноан ҳуқуқбузарликлар аниқланса, солиқ тўловчи ҚҚСни тезлаштирилган тарзда қоплашга бўлган ҳуқуқни йўқотади. Бундай вазиятда бюджетга асосланмаган тарзда қопланган солиқ суммаси ва пеняни тўлаш зарурати санкция бўлади. Бундан ташқари виждонсиз солиқ тўловчи солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори бўлган тадбиркорлар тоифасига тушади (СК 274-м. 5-қ.; 489-сон Низомнинг 34-б.).

Солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори бўлган тадбиркорлар тоифасига «хавфни таҳлил қилиш» тизими натижалари бўйича ҳам киритилиш мумкин.

СКнинг 274-моддасига асосан ҚҚСни тезлаштирилган тарзда қайтариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлар солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар тоифасига киритилган тақдирда бу ҳуқуқни йўқотадилар. Уларнинг аризалари умумий асосларда 60 кун ичида кўриб чиқилади (Низомнинг 32-б.).

Солиқ органи томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқорилиги тўғрисида тадбиркор хабардор қилинади ҳамда камерал назорат ташкил этилади. Агар тадбиркор солиқ органларининг хулосаларига рози бўлмаса, у юқори турувчи органлар ёки судда улар устидан шикоят қилишга ҳақли (Низомнинг 9, 17-бандлари, АВ рақами 3075, 5.10.2018 й.).

ҚҚСни тезлаштирилган тарзда қоплаш ҳуқуқини қандай қайтариш мумкин?

ҚҚСни тезлаштирилган тарзда қайтариш ҳуқуқини фақат тадбиркорлик субъектининг «солиқ» бўйича ишончлилиги баҳоси ошса ва хавфни таҳлил қилиш тизими уни ўртача ёки паст хавф гуруҳига киритган тақдирда қайтариш мумкин бўлади. Бу фақат хавфни таҳлил қилиш тизими томонидан автоматик тарзда ўтказилган навбатдаги таҳлил натижалари бўйича рўй бериши мумкин. Тадбиркорлик субъектларини бундай баҳолаш чоракда бир марта ўтказилади ­(3075-сон Низомнинг 5, 7-бандлари).

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА
тайёрлади.

Прочитано: 530 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика