Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 52 / Солиқ солиш

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз ҳақида

 

Корхона 2019 йилда ташкил этилган ва ташкил этилган пайтдан эътиборан 2 йил муддатга мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилган. Имтиёз муайян муддатга тақдим этилганига асосан у имтиёздан 2020 йилда фойдаланишда давом этишга ҳақлими?

Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВдан илтимос қилди:

 

– 2007 йил таҳриридаги Солиқ кодексида янги ташкил этилган корхоналар учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёз назарда тутилган эди. Улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан этиборан 2 йил давомида солиқни тўлашдан озод этилганди. Бунда имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмаган (2007 йил таҳриридаги СК 269-м. 2-қ. 4-б.).

2020 йилдан буён амал қилаётган Солиқ кодекси мазкур имтиёзни назарда тутмайди. Бунда 2007 йил таҳриридаги СКда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилган (30.12.2019 йилдаги ­ЎРҚ-599-сон Қонун 4-м.).

Бинобарин, 2019 йилда ташкил этилган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзни қўллаган корхоналар ушбу имтиёздан  2020 йил 1 апрелга қадар фойдаланишга ҳақли бўлишган.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб имтиёз, 2007 йил таҳриридаги СКда назарда тутилган 2 йиллик муддат ўтган ёки ўтмаганлигидан қатъи назар, тўхтатилади.

 

Қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 31 декабригача бўлган даврда мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган:

кичик тадбиркорлик субъектлари (микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар);

● бозорлар ва савдо комплекслари;

● кинотеатрлар;

● умумий овқатланиш корхоналари;

● жамоат транспорти корхоналари;

● спорт-соғломлаштириш муассасалари;

● йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармон 1-б.; 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон 7-б.)

 

 

 

Прочитано: 218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика