Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 52 / Солиқ солиш

Коммунал хизматлар қиймати ижара ҳақига киритилганда ҚҚС қандай ҳисобланади?

 

Баъзи ижарага берувчилар ижарага олувчиларга алоҳида қоплашни тақдим этмаган ҳолда ижара ҳақини коммунал харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгилайдилар. Бундай ҳолда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилиши, ҳисобот қандай тўлдирилиши ва бухгалтерия ҳисобида ўзаро ҳисоб-китоблар қандай акс эттирилишини «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: 

 

– Агар ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар ва алоқа хизматларини (кейинги ўринларда – коммунал хизматлар) уларни етказиб берувчилар томонидан ижарага берувчига тақдим этиладиган коммунал хизматларнинг умумий қийматида ажратиб кўрсатишнинг имкони бўлмаса, ижара ҳақини ушбу хизматларни ҳисобга олган ҳолда белгилаш мумкин. Коммунал хизматлар ижара ҳақига, қоидага кўра, ижарага олувчилар эгаллаган майдонга мутаносиб равишда қўшилади.

Ижарага олувчига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада – ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлган тақдирда ҚҚСни ажратиб кўрсатган ҳолда ижара ҳақининг умумий суммаси кўрсатилади.

Ижарага олувчилар билан ҳисоб-китобларда бундай вариантда:

● барча коммунал хизматлар, шу жумладан – ижарага олувчилар томонидан истеъмол қилинганлари, харажатлар сифатида ҳисобга олинади;

● коммунал корхоналар томонидан тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олинади (ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилинган тақдирда);

● коммунал хизматлар қийматини ўз ичига олган ва ижарага олувчиларга тақдим этиладиган ижара ҳақи даромад сифатида ҳисобга олинади.

 

МИСОЛ. Коммунал хизматлар қийматини ўз ичига олган ижара ҳақининг ҳисоби

ҚҚС тўловчиси бўлган ижарага берувчи бинони ижарага беради. Шартномага асосан коммунал хизматлар қиймати ижара қийматига киритилган бўлиб, у ойига 1 610 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 210 минг сўм.

Ижарага берувчига коммунал корхоналар томонидан ой учун тақдим этилган коммунал хизматларнинг умумий қиймати 1 380 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 180 минг сўм.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

1 400

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Ижара ҳақидан ҚҚС ҳисобланди

 

210

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти эмас

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

1 400

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

Ижара ҳақидан ҚҚС ҳисобланди

 

210

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

Коммунал харажатлар

 

Коммунал корхоналар томонидан тақдим этилган коммунал харажатлар акс эттирилди
(1 380 – 180)

 

1 200

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»,

9420-«Маъмурий харажатлар»,

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди

 

180

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС (1-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) бўйича ҳисоботда операция бундай акс эттирилади:

1) ижарага олувчига тақдим этилган ЭҲФ автоматик тарзда Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (Сотувлар рестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) акс эттирилади:

6-устунда «Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)» – 1 400 минг сўм;

7-устунда «ҚҚС суммаси» – 210 минг сўм;

8-устунда «ҚҚС билан қиймати» – 1 610 минг сўм;

9 ва 10-устунларни ушбу сатр бўйича тўлдириш зарур эмас;

2) ижара ҳақини ҚҚСсиз (1 400 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова «Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар»нинг 0107-сатри 3-устунида акс эттириш зарур;

3) коммунал корхоналардан олинган ЭҲФ автоматик тарзда Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (Харидлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) акс эттирилади:

6-устунда «Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)» – умумий суммада 1 200 минг сўм;

7-устунда «ҚҚС суммаси» – умумий суммада 180 минг сўм;

8 ва 9-устунларни ушбу сатрлар бўйича тўлдириш зарур эмас.

 

 

Агар ижара шартномасига асосан коммунал хизматлар ижара ҳақига киритилмаса, балки ижарага олувчи томонидан истеъмол факти бўйича қопланса, ижарага берувчи учун:

ижарага олувчи томонидан қопланадиган тўлов амалга оширилган (тўланиши лозим бўлган) коммунал хизматлар суммаси – харажат эмас;

ушбу хизматлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди;

ижарага олувчидан олинган қоплаш суммаси – даромад эмас (Низомнинг 50-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).

Прочитано: 380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика