Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 52 / Солиқ солиш

Чартер рейсдан даромад

 

Воситачи корхона (Ўзбекистон) ва комитент корхона (хорижий компания) ЎзР ҳудудида чартер рейсларга авиачипталарни реализация қилишга шартнома тузди. Воситачи корхона турли авиакомпанияларнинг авиачипталарини сотиш билан шуғулланади. Ўз навбатида, комитент йўловчиларни ташувчи хорижий компаниялар билан Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича йўловчи ташиш чартер рейсини амалга ошириш юзасидан шартнома тузди. Комитент кўрсатилган хизматлар учун воситачига 10% ҳақ тўлайди. Комитент чипталар сотилган авиарейсни амалга ошириш учун Тошкент шаҳрида аэропорт хизматлари учун 20 000 АҚШ доллари миқдорида (тахминан курс бўйича 200 млн сўм) ҳақ тўлайди. Комитент тегишли ҳужжатларни комитент учун ҳисобот тайёрлайдиган воситачига тақдим этади. Масалан, ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилади: авиачипталарни реализация қилишдан тушум – 450 млн сўм, воситачилик ҳақи – 45 млн сўм. Норезиденднинг даромадларидан олинадиган солиқ воситачилик ҳақини ва харажатларни чегирган ҳолда тушумдан ҳисобланади: (450 – 45 – 200) х 6 % = 12,3 млн сўм. Комитентга тўланадиган сумма – 392,7 млн сўм (450 – 45 – 12,3).

1. Халқаро ташишлардан олинган даромадларга 6%лик ставка тўғри қўлланилганми?

2. ЎзР норезидентининг харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланиши тўғри бўладими? 

 

– Аввало шуни айтиш керакки, мазкур ҳолатда комитентда доимий муассаса мавжуд бўлмайди, сабаби воситачи мустақил агент ҳисобланади (СК 36-м. 10-қ.).

 

1 Норезидентнинг даромадларига солиқ ставкаси тўғри қўлланилган. Йўловчиларни ҳаво транспортида халқаро ташишларга солиқ солинадиган даромадга нисбатан 6%лик ставкада солиқ солинади (СК 353-м. 3-б.).

 

2 Солиқ солинадиган база нотўғри ҳисобланган.

СКнинг 351-моддасида норезидентнинг даромадлари рўйхати келтирилган. Унда нафақат даромад тури, балки солиқ солиш мақсадларида унинг ўзига хос жиҳатлари ҳам кўрсатилади. Халқаро ташиш хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар бўйича тушум суммасига солиқ солинади, бунда комитентнинг ЎзР ҳудудидаги харажатлари чегириб ташланиши айтилмаган (СК 351-м. 2-қ. 9-б.).

Шу тариқа, норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммаси 27 млн сўмга (450 х 6 %) тенг. Комитентга тўланадиган сумма 378 млн сўмни (450 – 45 – 27) ташкил этади. Солиқ агенти – воситачи ушбу солиқни ҳисоблаши, бюджетга ўтказиши ва солиқ органларига ҳисобот топшириши шарт (СК 352-м. 1-б., 354, 355-м.).

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 85 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика