Norma.uz

Ўзингизни текшириб кўринг

 

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин! 

 

1. «Меҳнат фахрийси» медали билан тақдирланган шахслар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган?

а   медаль билан бирга бериладиган пул мукофоти;

б   пенсияга камида 20% устама;

в   меҳнат фахрийларига имтиёзлар назарда тутилмаган.

 

2. Ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари ишга жойлашишнинг имкони бўлмаган хизмат жойларида турмуш ўртоқлари билан бирга яшаган давр стажга қўшиладими?

а   10 йилдан ортиқ бўлмаган муддат ҳисобга олинади;

б   15 йилдан ортиқ бўлмаган муддат ҳисобга олинади;

в   йўқ, ҳисобга олинмайди.

 

3. Учувчилар таркибда ишлайдиган ходимларга олий ўқув юртларида ўқиш даври кўп йиллик хизматлари ҳисобига киритиладими?

а   ҳисобга олинмайди;

б   ҳисобга олинади, бироқ фақат бу ўқишдан олдин ходим учувчилар таркибига кирган лавозимларда ишлаган бўлса;

в   ҳисобга олинади.

 

4. Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган пенсионерлар учун ижтимоий солиқни тўлашга оид имтиёзлар мавжудми?

а   имтиёзлар назарда тутилмаган;

б   фақат «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун бир ойда БҲМнинг 50%и миқдорида;

в   қишлоқ туманларида фаолият юритадиган «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун (дастлабки 2 йилда БҲМнинг 50%и миқдорида).

 

5. Пенсионер томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган ҳисобланган пенсиялар қайси даврлар учун тўланади?

а   6 ой учун;

б   24 ой учун;

в   12 ойдан ошмаган давр учун.

 

6. Штат қисқартирилганлиги муносабати билан неча ёшда муддатидан олдин пенсияга чиқиш мумкин?

а   эркаклар – 58 ёшда ва иш стажи камида 25 йил, аёллар – 53 ёшда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда;

б   эркаклар – 55 ёшда ва иш стажи камида 20 йил, аёллар – 50 ёшда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда;

в   қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

 

Тўғри жавоблар: 1в, 2а, 3б, 4в, 5в, 6а.

 

Натижалар

 

Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл.

 

Сизнинг натижангиз:

 

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз.

 

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

 

3 ва ундан кам балл - афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

 

Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 11.08.2020 йилдаги 32 (785), 8.09.2020 йилдаги 36 (789), 13.10.2020 йилдаги 41 (794), 10.11.2020 йилдаги 45 (798)-сонларида чоп этилган.

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 339 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика