Ҳозир пенсияни расмийлаштиришда айрим ҳужжатлар ва маълумотномаларнинг нусхалари талаб этилмаяпти деб эшитдим.
Булар қандай ҳужжатлар ва маълумотномалар?
– Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан қуйидагилардан фойдаланилади:
- 2005–2016 йиллар даври учун жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;
- 2016–2018 йиллар даври учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;
- 2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан.
- 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун пенсияни ҳисоблашда меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилаш «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мавжуд маълумотлардан.
Ушбу даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади (2.03.2020 йилдаги ПФ-5953-сон Фармоннинг 20-банди).
Маълумот учун!
I гуруҳ ногиронига ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштиришнинг ДАВРИЙЛИГИ ҲАР 12 ОЙГА белгиланади.