Пенсияни расмийлаштириш учун ҳужжатларни топширдим.
Пенсия тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилишини қанча кутиш керак?
– Пенсия тайинлаш тўғрисидаги масалалар Пенсия жамғармаси бўлимида пенсия тайинлаш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган.
Комиссия бошқа зарур ҳужжатлар билан биргаликда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза тушгандан кейин 10 кун муддатда тегишли қарор қабул қилади (пенсия тайинлаш тўғрисида, пенсия тайинлашни рад этиш ҳақида, тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлигини текшириш тўғрисида ва шу кабилар). Зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса ёки тақдим этилган ҳужжатлар қўшимча текширишни талаб қилса, комиссия томонидан ҳужжатларни текшириш тугагунига қадар қонунчиликда белгиланган миқдорда пенсия тайинланади ҳамда текшириш якунига мувофиқ қўшимча ҳужжатлар асосида пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилинади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 45-моддаси; Низомнинг 117, 118-бандлари, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).