Нон учун компенсация суммаси қанча?
– Аҳолининг айрим ёрдамга муҳтож қатламларига ун ва қолипли нон харид қилиш учун тўланадиган пуллик компенсация миқдори 2019 йил 1 октябрдан қатъий миқдорда - 50 000 сўм этиб белгиланган. Бундан ташқари, компенсация олувчилар рўйхатига қуйидагилар ҳам киритилди:
- 14 ёшгача бўлган болаларига нафақа оладиган оилалар;
- энг кам ёшга доир пенсия оладиган пенсионерлар (ВМнинг 14.10.2019 йилдаги 866-сон қарорининг 5-б.).