20 йилдан буён ОИТСга қарши курашиш марказида (кичик тиббиёт ходими лавозимида) ишлайман.
Пенсияга чиқишда бирор-бир имтиёзга эгаманми?
– Мурожаатда аниқ жавоб беришга имконият яратадиган ҳолатлар кўрсатилмаган. Масалан, ОИТСга қарши курашиш марказларининг барчаси ҳам иммунодефицит вируси билан касалланган шахсларни даволовчи юқумли касаллик муассасалари ҳисобланмайди.
Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ 2 турдаги имтиёз мавжуд:
1) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида иммунодефицит вирусини юқтириб олган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари умумбелгиланган ёшдан 5 йил олдин эркаклар – 55 ёшда, аёллар – 50 ёшда) пенсияга чиқиш ҳуқиқига эга бўладилар (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 3-сон Рўйхатнинг I қисми XXV бўлими);
2) иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишланган давр – икки ҳисса баробарида имтиёзли тарзда иш стажига ҳисобланади (Қонуннинг 38-м. «г» кичик б.).
Маълумот учун!
Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида ногиронлик ПЕНСИЯСИ, иш стажидан ҚАТЪИ НАЗАР, тайинланади.