Нуронийни (90 ёшли) муомалага лаёқатсиз деб топиш ва васийликни расмийлаштириш қандай амалга оширилади?
– Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тартиби Фуқаролик кодексининг 30-моддасида тартибга солинади. Унга мувофиқ руҳий касаллиги (ёки ақли заифлиги) оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик белгиланади.
Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.
Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойи бўйича белгиланади (ОК 174-м.).
Туман, шаҳар ҳокими васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг ёзма аризасига мувофиқ васий ёки ҳомий тайинлайди («Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 21-м. 3-қ.).