«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага мувофиқ, педагогларнинг пенсия ёши беш йилга қисқартирилган ҳолда уларнинг имтиёзли пенсия олиши белгиланмоқда.
Ўқитувчиларнинг лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиниши тақиқланади.
Педагог ходимни мажбурий меҳнатга жалб қилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, уларга кўп йиллик хизматлари учун базавий лавозим маошининг 15 фоизидан 40 фоизигача ҳар ойлик устама иш стажига кўра тўланади.
Педагоглар касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмланади ва 15 йил стажга эга ходимга йилда бир марта соғломлаштириш муассасаларига бепул йўлланма берилади.
Муҳокама 13.12.2020 йилгача давом этади.
ЎзА асосида.