Norma.uz

Мажбуриятни ўз зиммасига олганда

 

Давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида турли нафақалар назарда тутилган. Улардан бири – дафн этиш учун нафақа. «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев нафақа бериш қоидалари ҳақида сўзлаб беради. 

 

Маълумки, шахс вафот этган ҳолатларда қайси тоифадан эканлигидан қатъи назар, дафн этиш учун нафақа тайинланади. Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган ҳолатларда ушбу қоида амал қиладими?  

 

– Ҳа, албатта. Дафн этиш учун нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби Низомда (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига 1-илова) қайд этилган. Ушбу тоифадаги фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этилганда нафақа тайинланади. Бундай мажбуриятни ўз зиммасига олганлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимига мурожаат қилишлари лозим. Шуни қўшимча қиламизки, нафақа олиш учун 60 кун ичида мурожаат қилиш лозим.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мажбуриятни ўз зиммасига олган юридик шахсларга нафақа тўланмайди.

 

ПЖга қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим? 

 

– Пенсия жамғармасига қуйидагилар тақдим этилади:

  • ариза;
  • ФҲДЁ органи томонидан берилган ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ва ўлим ҳақидаги маълумотноманинг асл нусхаси;
  • ариза берувчининг паспорти нусхаси.

 

Нафақа миқдори қанча? 

 

– ПҲБМнинг 4 баравари миқдорида нафақа тўланади. Унга солиқ солинмайди, ундан ушланмалар амалга оширилмайди.

 

Нафақани бериш рад этилиши мумкинми? 

 

– Шахслар вафот этган кундан бошлаб 60 кун ўтгандан кейин нафақа учун мурожаат қилинган ёки барча зарур ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолатлар аризани қабул қилиш рад этиш учун асос бўлади.

Ариза берувчига рад жавоби берилганлиги ҳақида шу куннинг ўзидаёқ хабар берилади. Ушбу қарор устидан бевосита судга ёки Пенсия жамғармаси бўлимидан юқори турувчи органларга шикоят қилиниши мумкин.

Прочитано: 341 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика