Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 44 / Жавоб берамиз

Товарларни ҚҚСсиз реализация қилиш

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонамиз лок-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланади. Яқинда хорижий корхона 1366-сон Низомга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ҚҚСсиз харид қилинишини айтиб, уларга маҳсулотимизни ҚҚСсиз реализация қилишни сўраб мурожаат қилди. Ушбу корхона Ўзбекистон корхонаси ва «Hyundai Engineering Co. Ltd» таркибидаги Консорциум ўртасида тузилган бош шартнома бўйича ишларни бажариш учун маҳсулотимизни харид қилмоқчи бўляпти.

Корхонамиз лок-бўёқ маҳсулотларини хорижий корхонага ҚҚСсиз реализация қилишга ҳақлими?

 

– Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида низомда (АВ томонидан 24.05.2004 йилда ­1366-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) ҚҚСсиз сотиб олиниши белгиланмаган.

Низомнинг 4-бандида шундай дейилган:

«Ўзбекистон Республикасининг ХМИ ва ХҲМТ билан тузилган қарз шартномаси низомида қарз маблағлари ҳисобига харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишда солиқлар (йиғимлар) ва божхона тўловларидан озод этиш шартлари бўлса, бундай ҳолларда шундай халқаро шартномаларнинг талаблари қўлланилади.

Бундай меъёр ХМИ ва ХҲМТдан олинган қарз маблағлари ҳисобига импорт қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)га татбиқ этилади».

Яъни ХМИ ва ХҲМТ қарз маблағлари ҳисобига товарларни ҚҚСсиз харид қилиш муайян қарз битимининг низомига боғлиқ бўлади.

Бу ҳақда Солиқ кодексида ҳам қайд этилган. ХМИ ва халқаро ҳукумат ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар, агар қарз битимида ҚҚСдан озод этилиши назарда тутилган бўлса, ҚҚС тўлашдан озод этилади (СК 243-м. 1-қ. 23-б.).

ҚҚСдан озод қилишни қўллашингиз учун хорижий корхона томонидан ишлар бажарилиши учун қарз ажратиш бўйича қарз шартномасини ўрганиб чиқишингиз лозим.

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 178 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика