Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 44 / Солиқ солиш

Бевага моддий ёрдам

 

2020 йил октябрда ташкилотимиз ходими вафот этди (Covid-19 ташхиси тасдиқланган). Ташкилот раҳбарияти унинг оила аъзоларига МҲЭКМнинг 7,5 баравари миқдорида моддий ёрдам тўлашга қарор қилди. Ташкилот ходимларига тўловлар тўлаш тўғрисидаги низомда бундай тўловлар назарда тутилган. Моддий ёрдамни вафот этган ходимнинг турмуш ўртоғига бермоқчимиз, у ташкилотимизда ишламайди.

1. Вафот этган ходимнинг турмуш ўртоғи ташкилотимизда ишламаса, унга бериладиган моддий ёрдамдан ЖШДС ушланмаслиги тўғри бўладими?

2. Бунда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

 

1 Вафот этган ходимнинг турмуш ўртоғига исталган миқдорда моддий ёрдам тўлашингиз мумкин.

Солиқ кодексига мувофиқ вафот этган ходимнинг оила аъзоларига тўланадиган МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 1-б.).

2020 йилда ЖШДС солинмайдиган моддий ёрдам суммаси оширилди (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармоннинг 2-банди). Фармонда қуйидагилар қайд этилган:

 

«Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2020 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайдиган, ходимга тўланадиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади».

 

Бунда Фармонда вафот этган ходимнинг оила аъзоларига моддий ёрдам тўлашда ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби келтирилмаган.

Солиқ агентлари томонидан СКнинг 387-моддасида кўрсатилган солиқ тўловчининг даромадларидан ҳисобланган солиқ суммаси ушлаб қолиниши шарт (СК 388-м. 4-қ.). Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига тўланадиган моддий ёрдам шаклидаги бошқа даромадлар ҳам СКнинг 387-моддасига киритилади (СК 377-м. 10-б., 387-м. 1-қ. 4-б.).

Жисмоний шахс томонидан солиқ органларига йиллик жами даромад тўғрисидаги декларация топширилганда, асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа солиқ агентларидан совға, моддий ёрдам ёки бошқа тўловларни олувчиларнинг ЖШДС суммаси қайта ҳисоб-китоб қилинади (СК 388-м. 7-қ.).

 

2 Вафот этган ходимнинг турмуш ўртоғига моддий ёрдам берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

раҳбар номига ариза;

ходим вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

турмуш ўртоғининг паспорт нусхаси;

никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

Прочитано: 205 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика