Амалиётда кўпинча корхона ўз ходимларига ТМҚ беради ёки уларга бепул хизмат кўрсатади. Бундай вазиятда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?
Товарларни (хизматларни) бундай тарзда беришни қандай қилиб тўғри расмийлаштиришни
buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компаниясининг эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди.
– Агар сиз жисмоний шахсларга, шу жумладан – ўз ходимларингизга бепул товарлар берсангиз ёки хизмат кўрсатсангиз, берилаётган товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб ҚҚС ҳисобланг. Беришни ҳадя шартномаси ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштиринг.
Жисмоний шахс учун бепул олинган товар ёки хизмат – бу ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромаддир. Жисмоний шахснинг даромади товарнинг сотиб олиш нархидан ёки хизматнинг таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва ушбу қийматга тўғри келадиган ҚҚС суммасини ўз ичига олади (СК 376-м. 1-қ. 2-б., 2 ва 3-қисмлари).
МИСОЛ.
ҚҚС тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси ходимга таннархи 1 000 минг сўм бўлган ўз маҳсулотини бепул беради. Маҳсулотни реализация қилиш қиймати ҚҚСсиз нархномага асосан – 1 600 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисобида ходимга маҳсулотни бепул беришни бундай акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Берилган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
1 000
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»
|
Бепул беришда маҳсулотни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисобланди (1 600 х 15%)
|
240
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»
|
Маҳсулотнинг таннархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ҚҚСни инобатга олган ҳолда моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланди
|
1 150 |
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар» |
6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар»
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
Ходимнинг иш ҳақидан моддий наф тарзидаги даромаддан ҳисобланган ЖШДС ушлаб қолинди (1 150 х 12%) |
138
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»
|
Бепул беришдан кўрилган зарар акс эттирилди (1 150 – 1 000 – 240)
|
90
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Бир томонлама тартибда ЭҲФ расмийлаштиринг (Низом, 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).
ҚҚС (АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) бўйича ҳисоботда операцияни бундай акс эттиринг:
● ҳисобварақ-фактуранинг маълумотлари ЭҲФ тизимидан автоматик тарзда Харидлар реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритилади;
● реализация қилиш бўйича айланма суммасини (1 600 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси 010811-сатри 3-устунида акс эттиринг.