Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 44 / Солиқ солиш

Норезидент учун кўчмас мулкка бўлган мулкчилик ҳуқуқи

 

Тошкент шаҳридаги квартира эга бўлган жисмоний шахс ундан рўйхатдан чиқарилган. Узоқ вақтдан бери Қозоғистонда яшайди ва Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиш арафасида. Ҳали бошқа давлат фуқаролигини олмаганлиги сабабли фуқаролиги бўлмган шахс мақомига эга.

1. Норезидент ёки фуқаролиги бўлмаган шахс квартира эгаси ҳисобланса ва ундан рўйхатдан чиқарилган бўлса, унда Тошкент шаҳридаги квартирага бўлган мулк ҳуқуқи сақланиб қоладими?

2. Ушбу кўчмас мулк сотилган тақдирда, у қандай солиқларни тўлаши лозим? 

 

1 Ҳа, мулкдорда квартирага бўлган ҳуқуқи сақланиб қолади.

Турар жойга бўлган ҳуқуқ муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бўзмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

Хусусий мулк бўлган уйлар, квартиралар олиб қўйилиши, мулкдор эса уйга, квартирага мулк ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Турар жой фақат суднинг қарорига асосан мажбурий тарзда олиб қўйилиши мумкин (УЖК 11-м.).

Мулкдордан мол-мулки фақат мулкдорнинг ушбу мол-мулкка бўлган мажбуриятларини ундиришга қаратилганда, шунингдек миллийлаштириш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида олиб қўйилишига йўл қўйилади (ФК 199-м.).

Шу тариқа, квартира эгаси ундан рўйхатдан чиқарилган ва Ўзбекистондан ташқарида турган бўлса, фуқароликдан чиқишидан ва фуқаролиги бўлмаган шахс мақомига эга бўлишидан қатъи назар, унда Тошкент шаҳридаги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ сақланиб қолади, юқорида келтирилган ҳолатлардан бундан мустасно.

 

2 Тошкент шаҳридаги квартира сотилганда жисмоний шахсда мулкий даромад юзага келиши мумкин. Даромад квартирани реализация қилиш суммаси унинг ҳужжатлар билан тасдиқланган харид қийматидан ошиши сифатида аниқланади. Қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, квартирани реализация қилиш нархи ва унинг кадастр қиймати ўртасидаги ижобий фарқ даромад ҳисобланади.

Квартира эгаси бўлган жисмоний шахс узоқ вақтдан бери бошқа давлатда яшаётганлиги сабабли у Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти ҳисобланмайди ва норезидент деб эътироф этилади. Норезидент бўлган жисмоний шахсларга ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланмаган ҳолда солиқ солинади. Солиқ ставкаси – 20% (СК 30-м., 366-м. 1-қ. 2-б., 382-м. 3-б.).

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Даромадлар ва мол-мулкка иккиёқлама солиш солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим мавжуд (Алмата, 12.06.1996 й., ВМнинг 20.01.1997 йилдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган). Унга мувофиқ Қозоғистон Республикаси резидентининг Тошкентдаги квартирани реализация қилишдан олган даромадига Ўзбекистонда солиқ солинади (Битимнинг 13-м. 1-б.). Битимда кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадга пасайтирилган ставкада солиқ солиш назарда тутилмаган.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ экспертлари.

Прочитано: 478 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика