Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 44 / Солиқ солиш

Жисмоний шахснинг кўчмас мулкини сотишдан олинган даромад

 

Жисмоний шахс-резидент ўзининг кўчмас мулкини сотмоқчи. Кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромад – бу жисмоний шахснинг мулкий даромадидир (СК 375-м.). Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Мазкур ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни
buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти

Дилором САИДОВА тушунтирди.

 

 

Қандай солиқларни тўлаш зарур

– Жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга:

● ЖШДС солинади;

● ижтимоий солиқ солинмайди (СК ­403-м.).

Уларга ШЖБПҲ ҳисобланмайди.

Даромад қандай аниқланади?

Кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромад уни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.

Олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар – мавжуд бўлмаса, кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади (СК 375-м. 4-б.).

Уй-жой фонди кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини аниқлаш Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга (30.12.2017 йилдаги ­1043-сон ВМҚга 1-илова) мувофиқ амалга оширилади. Ҳисоблаш ишлари «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда амалга оширилади (Низомнинг 3-б.).

 

Агар сотиб олувчи жисмоний шахс бўлса, солиқни ким тўлайди?

Агар сотиб олувчи – жисмоний шахс бўлса, солиқ тўлаш бўйича мажбурият жисмоний шахс – сотувчининг зиммасига юкланади.

ЖШДС йиллик жами даромади тўғрисида декларация асосида ҳисоблаб чиқарилади. Кўчмас мулк сотувчиси декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади, ҳисоблаб чиқарилган солиқни эса қўчмас мулк сотилган йилдан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайди (СК 381-м. 1-қ., 397-м. 1-қ., 398-м. 1-қ.). 

 

Қачон ЖШДСни тўлаш керак эмас

Жисмоний шахс камида 3 йил ўзининг мулкида бўлган турар жой биноларини сотишда солиқ тўламайди (СК 378-м. 7-қ.).

 

МИСОЛ. Жисмоний шахс бошқа жисмоний шахсга квартирани сотади

Жисмоний шахс ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган квартирани бошқа жисмоний шахсга сотади. Битимнинг қиймати – 190 млн сўм. Квартира 10 йил олдин ҳадя тариқасида олинган. Квартиранинг кадастр қиймати – 166 млн сўм.

Мазкур вазиятда квартирани сотишдан олинган даромад 24 млн сўмга (190 – 166) тенг.

Квартира эгасига 3 йилдан ортиқ муддат тегишли эканлиги боис, сотишда ЖШДС тўланмайди.

 

Агар сотиб олувчи – юридик шахс бўлса

Агар жисмоний шахснинг кўчмас мулкини корхона сотиб олса, у солиқ агентига айланади (СК 387-м. 1-қ., 3-б.) ва жисмоний шахсга даромад тўлаш чоғида ЖШДСни ушлаб қолади.

Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан кўчмас мулкни солиб олишда солиқни ушлаб қолиш мажбурияти даромад тўлайдиган қуйидаги шахсларнинг зиммасига юклатилади (СК 386-м. 1-қ.):

Ўзбекистоннинг юридик шахсларига;

● якка тартибдаги тадбиркорларга;

● Ўзбекистонда фаолиятини ДМ орқали амалга оширадиган Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган юридик шахсларга;

● Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахсларнинг ваколатхоналарига;

● мол-мулкини ишончли бошқаришни амалга оширувчи ишончли бошқарувчига.

 

МИСОЛ. Юридик шахс жисмоний шахсдан яшаш учун мўлжалланмаган бино сотиб олди

Ўзбекистоннинг юридик шахси жисмоний шахсдан 360 млн сўмга жисмоний шахснинг ўзи томонидан 1 йил олдин 250 млн сўмга сотиб олинган нотурар жой бинони сотиб олди.

Жисмоний шахснинг реализация қилишдан олган даромади солиқ солиш мақсадларида 110 млн сўмни (360-250) ташкил этди.

Солиқ суммаси 13,2 млн сўмга (110 х 12%) тенг.

Юридик шахс солиқ агенти сифатида жисмоний шахсга даромад тўлаш чоғида солиқ суммасини ушлаб қолиши ва жисмоний шахсга 346,8 млн сўм (360 – 13,2) тўлаши керак.

 

Солиқ суммаси жисмоний шахсга даромад тўлаш билан бир вақтда бюджетга ўтказилади.

Прочитано: 184 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика