Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 37 / Божхона

«Навоий» ЭИЗ инвесторлар учун кенг имкониятлар майдони

 

Маълумки, карантин шароитида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўндан ортиқ Президент фармон ва қарорлари, ҳуқуматнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинди. 

 

Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бевосита божхона соҳасида яратилган қулайликларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида «Навоий» ЭИЗ дирекциясида тадбиркор ва хорижий инвесторлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Қайд этиш лозимки, «Навоий» ЭИЗ мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилган биринчи эркин иқтисодий зона бўлиб, унинг умумий майдони 564 гектарга тенг. Бугунги кунга қадар мазкур ҳудудда 78 тадбиркорлик субъекти томонидан бир неча ўнлаб лойиҳалар амалга оширилган бўлса, 53 та лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.

Ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиши натижасида умумий ўзлаштирилган хорижий инвестициялар миқдори 85 млн АҚШ долларига етиб, 5 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Биргина жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида ЭИЗ иштирокчилари томонидан қиймати 11,4 млн АҚШ долларига тенг товарлар экспорт қилинган. Бунда асосан алюмин профиллар (7,1 млн $), пластмасса буюмлар (3,9 млн $), қайта ишланган писта ­(241 минг $) изоляцияланган кабеллар (105 минг $), модем ва роутерлар (96 минг $) каби товарлар Қирғизистон, Литва, Канада, Тожикистон, Россия каби жами 10 та давлатга экспорт қилинган.

Тадбир давомида пандемия даврида божхона соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича йиғилганларга тушунтириш берилди.  

Прочитано: 65 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика