Юртимиз ташқи савдо айланмасида Фарғона вилояти ўз ўрнига эга бўлиб, жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида 893,6 млн АҚШ долларилик савдо операциялари амалга оширилди. Бу операцияларда 347 млн АҚШ долларига тенг товарлар экспорт қилинган.
Кейинги даврларда экспорт географияси ҳам, экспортчи хўжалик субъектлари сафи ҳам кенгайган: экспорт фаолияти билан шуғулланувчи 496 та тадбиркорлик субъекти ўз товар ва хизматларини 31 та давлатга экспорт қилишга эришди.
Экспорт операцияларида божхона расмийлаштируви вақти муҳим аҳамиятга эга. Бу вақт қанчалик қисқа бўлса, экспортчи юкларини шунчалик тезкорлик билан манзилига нест-нобудсиз етказади. Бу борада божхона органлари томонидан тадбиркорларга кенг қулайликлар яратиш мақсадида хавф профилларига асосан товарлар ва транспорт воситаларини соддалаштирилган тарзда божхона расмийлаштируви ва божхона назоратидан ўтказиш амалиёти жорий қилинган.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилнинг август ойи давомида жами 1 823 та экспорт божхона юк декларациялари расмийлаштирилган. Мазкур расмийлаштирилган декларациялар йўлаклар кесимида қуйидаги кўринишга эга:
№
|
Йўлак
|
Расмийлаштирилган БЮДлар
|
% ҳисобида
|
1
|
Яшил
|
575
|
31
|
2
|
Сариқ
|
977
|
53
|
3
|
Қизил
|
271
|
14
|
Жами
|
1 823
|
100
|
Божхона бошқармаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан божхона юк декларацияларини хавф профилларини қўллаган ҳолда йўлаклар турига қараб тезкорлик билан расмийлаштириш назоратга олиниб, бу борада бир қатор ижобий натижаларга эришилди.
Тадбиркорлар томонидан божхона юк декларациялари тақдим қилиниб, хавф профилларига асосан «яшил» йўлакка йўналтирилган вақтдан бошлаб юкларни юклагунга қадар юк-кузатув ҳужжатлари тайёр бўлади деганидир. Тадбиркорлар юкларни юклаб бўлгач, юк-кузатув ҳужжатларини олиш вақтида божхона ходимлари автотранспорт воситасини махсус божхона пломбалари билан қиёслашдан ўтказадилар ва тадбиркор манзил мамлакати томон ҳаракатланишни бошлайди.
Божхона юк декларациялари хавф профилларига асосан «сариқ» йўлакка йўналтирилган тақдирда ҳам божхона ходими юк-кузатув ҳужжатларини экспорт қилинаётган товарлар билан солиштириш орқали ҳамда божхона кўздан кечирувини амалга ошириш билан божхона назорати тугатилади ва товарлар ортилган транспорт воситаси ҳам божхона қиёсловидан ўтказиш билан экспортга йўналтирилади.
Ҳозирда бошқарманинг «Қўқон», «Қувасой», «Водий», «Киргили» ва «Марғилон» ТИФ божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви хавф профиллари бўйича йўналтирилган йўлаклар бўйича куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Тадбиркорларга экспорт жараёнларида вужудга келадиган ҳар қандай муаммолар бўйича сутканинг 24 соати давомида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли «Ишонч телефони»га ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг (73) 244-67-31 рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат этиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.