Яширин иқтисодиётнинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланиши ҳисобланади. Шунинг учун ҳам божхона органлари республикамизда яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний муомаласи олдини олишда қатъий чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши ўтказган тезкор тадбирда юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва хорижий фуқаро В.Х. томонидан хонадонлардан бирида сақлаб келинаётган 10 млрд 277 млн сўмлик матолар фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.