Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 16 / Жавоб берамиз

Ўтган йилги асосий воситалар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Бизда 1.01.2020 йилдаги ҳолатга кўра асосий воситалар бўйича ҳисобга олинмаган ҚҚС мавжуд. 2019 йилда солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган айланмага эга бўлганимиз сабабли ҚҚС суммасини ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллаганмиз. 2020 йилда корхонамизда солиқ солишдан озод этилган айланма мавжуд эмас. Янги таҳрирдаги СКга мувофиқ 2019 йилда сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлимиз.

Бундай асосий воситалар бўйича ҚҚС суммаси қандай ҳисобга қабул қилинади: тўлиқми ёки мутаносиб усулдами?

 

– 2019 йилда асосий воситалар бўйича ҳисобга олинмаган ҚҚСни 2020 йилда бир йўла ҳисобга қабул қилиш мумкин.

2019 йилда асосий воситалар бўйича ҚҚС 12 ой (кўчмас мулк объектлари бўйича – 36 ой) мобайнида тенг улушларда ҳисобга қабул қилинган (2007 йилги таҳрирдаги СК 218-м.).

2020 йил 1 январдан бошлаб ушбу тартибга ўзгартириш киритилди: солиқ тўловчиларга сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҚҚС суммасини бир йўла ҳисобга қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилди. Солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этиладиган айланмалар мавжуд бўлса, солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган солиқ суммаси ҳисобга олиш учун қабул қилинади (янги таҳрирдаги СК 266-м. 3-қ., 268-м. 1-қ.).

Шу тариқа, 2019 йилда асосий воситалар бўйича ҚҚС суммасининг бир қисмини ҳисобга қабул қилган солиқ тўловчилар қолган суммани 2020 йил январда бир йўла ҳисобга олишга ҳақли.

Бунда янги таҳрирдаги СК ­266-моддасида белгиланган ҳисобга олиш шартларига риоя этилиши лозим. Асосий воситалар, шу жумладан 2019 йилда сотиб олинган асосий воситалар ушбу талабларга мувофиқ келмаса, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (янги таҳрирдаги СК 267-м.).

ҚҚСни ҳисобга олишда жорий солиқ даври нисбатини сақлаш лозим. 2020 йилда айланманинг ­100%и ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланса, 2020 йил 1 январга қолган кирувчи ҚҚСнинг тўлиқ суммасини ҳисобга киритинг.

2019 йилда сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига 3-«Ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби» илованинг 0122-сатрида акс эттиринг (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Тавсиялар

Корхонада солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсати (СҲС) ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Унда, хусусан, ҚҚСни ҳисобга олишнинг танланган усули акс эттирилади (янги таҳрирдаги СК 77-м. 1-қ. 4-б.). Шу боис, 2020 йил бошида корхонада солиқ солинмайдиган айланма мавжуд эмаслигига ва уларни олишни назарда тутмаётганингизга қарамай, солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида кирувчи ҚҚС суммасини ҳисобга олишнинг қуйидаги: алоҳида-алоҳида ёки мутаносиб усулларидан бирини акс эттиришни тавсия этамиз (янги таҳрирдаги СК 268-м. 2-қ.).

Бундан ташқари, янги таҳрирдаги СКга янги норма киритилган – енгил автомобилларни ва моторли воситаларнинг бошқа турларини сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (янги таҳрирдаги СК 267-м. 2-қ.). Шу сабабли СҲСда ушбу воситалар бўйича солиқни ҳисобга олиш асосларига алоҳида ­эътибор бериш лозим.

 

Ольга БУСАРОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 879 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика