Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 16 / Амалий бухгалтерия

Қайта баҳолаш назарда тутилган бўлса

 

Корхона 2015 йилда бошқа корхонанинг устав фондига инвестиция киритди. 20152019 йилларда инвестициялар қайта баҳоланмади. 2019 йилда инвестициялар бошқа жисмоний шахсга номинал қиймати бўйича реализация қилинди.

Қайта баҳолаш ўтказилмаганлик ва қайта баҳолаш ҳисобга олинмасдан реализация қилганлик учун қандай чоралар кўрилиши мумкин?

 

– Молиявий инвестицияларни баҳолаш ва ҳисобга олиш тартиби 12-сон БҲМС «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш»да (АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

Корхонангизга нисбатан молиявий жарималар қўлланилиши хатарини аниқлаш учун сиз молиявий инвестицияларни баҳолаш қисмида ўз ҳисоб сиёсатингизга эътибор қаратишингиз лозим бўлади. Корхона ҳисобга олишнинг харид қиймати бўйича усулини қўллаган тақдирда, қайта баҳолаш ҳам бўлмайди, унинг мавжуд бўлмаганлиги учун оқибатлар ҳам юзага келмайди.

Ҳисоб сиёсатида қуйидаги усуллардан бири: қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қиймат бўйича ёки инвестиция портфели усули бўйича аниқланган, харид қиймати ва бозор қийматидан энг кичиги баҳоси бўйича ҳисобга олиш белгиланган бўлса, у ҳолда молиявий жарималар қўлланиши мумкин. Одатдаги юридик шахснинг устав фондига киритилган инвестицияларнинг ҳақиқатдаги қийматини баҳолаш учун мазкур корхона акциялари қимматли қоғозлар бозорида котировкага эга бўлиши керак. Агар шундай бўлмаса, тегишли равишда, молиявий инвестицияларни ҳисобга олишнинг юқорида келтирилган икки усулини қўллаш қийин бўлиб қолади.

Бироқ бухгалтерия ҳисобини юритишдаги хатоликлар МЖТКда (175-1-модда) назарда тутилган жавобгарлик ҳамда мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Узоқ муддатли инвестицияларни қўшимча баҳолаш даромадлар ва харажатлар ҳисоби счётини четлаб ўтган ҳолда қуйидаги проводка билан хусусий капитал бўлимига киритилади:

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар» счёти дебети

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти кредити.

Узоқ муддатли инвестицияларни арзонлаштириш қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

қўшимча баҳолаш қиймати доирасида:

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти дебети

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар» счёти кредити;

олдинги қўшимча баҳолаш суммаларидан ошган қийматга:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар» счёти кредити.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, қўшимча баҳолаш корхонанинг солиқлари суммасига таъсир кўрсатмайди. Бироқ арзонлаштириш солиқ солишга қадар фойда суммасини пасайтиради.

Инвестицияларни реализация қилишда сотишдан олинган тушум билан харажатларни (брокер ёки дилер хизматлари учун тўлов) чиқариб ташлаган ҳолдаги баланс қиймати ўртасидаги фарқ даромад ёки харажат сифатида эътироф этилади.

 

Эльвира ЖИЛЬЦОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 566 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика