Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 16 / Божхона

«Гиёҳфуруш»нинг талвасаси

 

Божхоначилар гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сирғали туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи К.З. «Опий» гиёҳвандлик воситасини яширинча сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шундан сўнг, «гиёҳфуруш»нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда бу ерда ҳам наркотик ва бошқа кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний равишда сақланаётгани маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида А.Б.дан ҳам жами 3,95 грамм «Опий» гиёҳвандлик воситаси ҳамда таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган 89 дона «Трамадол» таблеткалари, 3 дона «Прегабалин» капсулалари, 1 дона «Тропикамид» дори воситаси олиб қўйилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 499 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика