Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 16 / Солиқ солиш

Суднинг қарори бўйича тўловлардан солиқ

 

Суднинг қарорига кўра ходимга мажбурий прогул вақти учун тўлов, маънавий зарар учун компенсация, шунингдек илгари ходим томонидан тўланиб, кейинчалик жавобгар корхоналардан ундирилган суд харажатлари учун ҳақ ҳисобланди.

Ушбу тўловларга қандай солиқлар солинади?

 

Мажбурий прогул вақти учун тўлов

Мажбурий прогул вақти учун тўлов ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш жумласига киритилади ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қўшилади (СК 371-м. 1-қ., 374-м. 10-б.). Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади (СК ­387-м. 1-қ. 1-б., 403-м. 1-қ.).

 

Маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пуллик тўловлар

Ходимга маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пуллик тўловлар унинг учун бошқа даромад ҳисобланади (СК 377-м. 12-б.). Бошқа даромадларга ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 387-м. 1-қ. 2, 4-б., 403-м. 1-қ.).

 

Илгари даъвогар томонидан тўланган, жавобгар корхонадан ундирилган суд харажатларини тўлаш

Ходимнинг ҳуқуқлари бузилган ва у етказилган зарарни қоплашни талаб қилди. Зарар деганда ходимнинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун сарфлаган харажатлари тушунилади (ФК 14-м.).

Нафни баҳолаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда ва бундай нафни баҳолаш мумкин бўлган даражада ҳисобга олинадиган пул ёки натура шаклидаги иқтисодий наф даромад деб эътироф этилади (СК 42-м.). Илгари даъвогар (ходим) томонидан суд харажатларни қоплаш учун тўланган суммаларни жавобгардан (корхонадан) ундириш даъвогарнинг даромади ҳисобланмайди. У иқтисодий наф олмайди, балки илгари сарфлаган маблағларини қайтариб олади, яъни унга харажатлари қоплаб берилади. Сарфланган харажатлар суммасини тасдиқлаш учун даъвогар жавобгарга суд харажатлари билан боғлиқ бўлган чеклар, квитанциялар ва бошқа тўлов ҳужжатларини тақдим этиши лозим.

Жавобгар даъвогарга тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилганидан кўпроқ сўммани тўлайдиган бўлса, ортиқча тўланган сумма даъвогарнинг бошқа даромади ҳисобланади ва унга ЖШДС солинади (СК 377-м. 15-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 307 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика