Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 16 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Бюджет харажатлари қандай мақбуллаштирилади

 

2020 йил учун Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва бюджет харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чоралар тасдиқланди (ВМнинг 16.04.2020 йилдаги 232-сон қарори).

 

Ҳужжат Президентнинг 15 апрелдаги пандемия даврида Давлат бюджетининг иккинчи даражали харажатларини қисқартиришга қаратилган қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

Жорий йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ва директор жамғармасидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Истисно – тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйлари ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланадиган ходимлар.

Барча бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ташқари):

2020 йил 1 июлга қадар асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) тўхтатилади, II чоракка режалаштирилганлари эса қисқартирилади ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади;

коммунал хизматлар, озиқ-овқат ва канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади;

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ҳажмини 2020 йилнинг II чорагида 3 трлн сўмдан оширилишига йўл қўйилмайди.

Солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг 16 апрель ҳолатига мавжуд қолдиқ маблағлари, шу жумладан, тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларидаги миллий ва хорижий валютадаги қолдиқ маблағларининг ­50%и республика бюджетига ўтказилади.

Республика бюджетида кўзда тутилган харажатларни мақбуллаштириш йўналишлари (жами – 11 та йўналиш) рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга кўра айрим йўналишлар бўйича харажатлар мақбуллаштирилади бошқалари бўйича жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади (таълим, давлат бошқарув органларини сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги, ҳудудларни ободонлаштириш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва бошқалар).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 713 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика