Илгари болани 2 ёшгача парваришлаш нафақасига белгиланган сумма доирасида ЖШДС ҳам, ижтимоий солиқ ҳам солинмаган.
Март ва апрель ойларида ҳисобланган 434 000 сўм миқдоридаги болани 2 ёшгача парваришлаш нафақасига даромад солиғи ва ижтимоий солиқ солинадими?
– 2020 йилда болани 2 ёшгача парваришлаш нафақаси жисмоний шахснинг бошқа даромади ҳисобланади (янги таҳрирдаги СК 377-м. 15-б.) ҳамда ушбу нафақани тўлашда ЖШДС бўйича имтиёз назарда тутилмаган. 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ тақдим этилган, бироқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилмаган солиқ имтиёзлари 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилган.
Тегишинча, 2020 йил март ойида ҳисобланган болани 2 ёшгача парваришлаш нафақасига ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.
ҚҲТБТ порталида (https://regulation.gov.uz/ru/document/16266) СКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинган, шу жумладан ушбу нафақага ЖШДС бўйича имтиёз тақдим этиш назарда тутилган. Ўзгартиришлар 2020 йил 1 апрелдан кучга киритилиши назарда тутилган.
Тегишинча, 2020 йил апрелда ҳисобланган нафақага солиш солиш тўғрисидаги саволга СКга киритиш таклиф этилган ўзгартиришлар тасдиқланганидан (ёки рад этилганидан) кейин жавоб аниқ бўлади.
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.