Корхона – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ЎзР ФВВга умумий суммаси 4 600 000 сўм, шу жумладан 15%лик ҚҚС билан гигиеник ниқобларни хайрия тарзида бепул бермоқда.
Ушбу молиявий-хўжалик операциясида ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
– Молия вазирлиги юзга тақиладиган ниқобларига солиқ солиш ва уларни Тиббий буюмлар рўйхатидан (АВ томонидан 12.07.2016 йилда 2809-сон билан рўйхатдан ўтказилган) чиқариш юзасидан саволлар келиб тушаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон буйруғига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:
«Юзга тақиладиган ниқобларнинг рўйхатдан чиқарилиши солиқ солишга боғлиқ эмас, уларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш заруратга асосланган, ушбу буюмлар тиббиёт буюмлари сифатида сақланиб қолишини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига мувофиқ уларнинг айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Юзга тақиладиган ниқобларни бепул асосда бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул бериш деб қаралади ва тегишинча, қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланмайди» (https://www.mf.uz/home/o-ministerstve/press-sluzhba/minfin-news/4930.html).
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.