Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 16 / Амалий бухгалтерия

Ўз маҳсулотини сотиш: терминал бўйича тўлов

 

Корхона ўз тайёр маҳсулотини терминал бўйича тўлов билан сотади.

Уни реализация қилиш тартиби қандай?

 

– Тўлов терминалларини қўллаш тартиби Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

Корхонага тўлов терминаллари ва дастурий таъминотни (банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимга уланиш) унга хизмат кўрсатувчи тижорат банки етказиб беради. Корхона раҳбари банкка тижорат банкларида талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағини очган кундан бошлаб ёки тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим бўлган ҳолатлар вужудга келган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида тегишли ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Тўлов терминаллари ўрнатилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишлари, сотувчилар эса бу терминаллардан фойдаланиш тартибини билишлари шарт (1986-сон Низомнинг 7, 8-бандлари).

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига хизмат кўрсатувчи тижорат банки тўлов терминалларидан фойдаланиш юзасидан уларга тушунтириш беради ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш ­объектлари билан тўлов терминалидан фойдаланиш бўйича шартнома (битим) тузади (Низомнинг 9-банди).

Корхонада қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:

сотувчи-ходимларнинг тўлов терминалларидан фойдаланишни билмаслиги сабаби билан банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилмаслик ҳолати савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади. Тўлов терминалининг носозлиги баҳона қилиниб, банк пластик карточкалари орқали тўловлар қабул қилинмаганда сотувчи-ходимлар жавобгарликка тортиладилар (Низомнинг 11-банди);

банк пластик карточкалари орқали тўловлар амалга оширилганда товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари асоссиз равишда оширилишига йўл қўйилмади. Чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини ҳисоб-китоблар шаклига (нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш) қараб уларни ­сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда, бундай хатти-ҳаракатлар ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш борасида ўрнатилган тартибни бузиш ҳисобланади ва уларга нисбатан БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солинади (15.02.2017 йилдаги ПҚ-2777-сон қарорнинг ­2-банди; Низомнинг 12-банди).

Товарлар (хизматлар) тўлов терминаллари орқали реализация қилинганда харидорларга албатта терминал чеклари берилиши керак (Низомнинг 5-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова).

Терминалларнинг чеклари квитанциялар, талонлар, чипталар ва товарлар ва хизматларга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади ҳамда товарлар реализацияси бўйича операциялар ҳисобини юритиш мақсадида бирламчи ҳужжатлар деб эътироф этилади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси; ВМнинг 24.09.2004 йилдаги ­445-сон қарорининг 4-банди).

Тўловларни корпоратив карталар орқали амалга оширар экан, харидорлар терминал чекидан ташқари, товарлар (хизматлар) келиб тушгани ва солиқ солинадиган айланма бўйича ҚҚСни тасдиқлаш учун ҳисобварақ-фактурани ҳам сўраб оладилар (СК 266-м., 1-қ.; Низомнинг 9-б., АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ҳисобварақ-фактурани ёзиб берар экансиз, уни ҚҚС ҳисоб-китоби «Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри (ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжатлар)»нинг (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда ­3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5-иловасига киритишингиз керак. Ҳисобварақ-фактура ва 5-иловани тўлиқ тўлдириш учун сизга қуйидаги ахборот керак бўлади: юридик шахснинг номи, унинг СТИРи, манзили ва ҚҚС тўловчиси коди. Шу сабабли харидордан давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳномаси, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг кўчирма нусхасини талаб қилиш лозим. Шартноманинг ўрнига етказиб берувчи ва харидор ўртасида етказиб берувчининг оммавий офертаси амал қилади.

Тўлов терминалидан фойдаланилганда корхонанинг ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:

1) тайёр маҳсулот асосий омбордан дўконга жойлаштирилганда (таннархи бўйича):

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» счёти дебети – дўкон омбори

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» счёти кредити – асосий омбор;

2) аҳолига терминал орқали сотилганда:

таннархни ҳисобдан чиқариш:

9110-«Реализация қилинган ­тайёр маҳсулотнинг таннархи» счёти дебети

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» счёти кредити – дўкон омбори;

ҚҚС тўловчиси учун реализация қилишдан даромад эътироф этилган ва харидорнинг картасидан маблағлар ҳисобдан чиқарилган:

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)» счёти дебети – чек суммасига;

9010-«Тайёр маҳсулот реализация қилинишидан даромадлар» счёти кредити – соф фойда суммасига;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)» счёти кредити – ҚҚС суммасига;

3) корпоратив карта бўйича тўлови билан сотилганда:

таннархни ҳисобдан чиқариш:

9110-«Реализация қилинган ­тайёр маҳсулотнинг таннархи» счёти дебети

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» счёти кредити – дўкон омбори;

ҚҚС тўловчиси учун реализация қилишдан даромад эътироф этилган ва харидорнинг картасидан маблағлар ҳисобдан чиқарилган:

4010-«Харидорлар ва буюрмачилардан олинадиган счётлар» счёти дебети – чек суммасига;

9010-«Тайёр маҳсулот реализация қилинишидан даромадлар» счёти кредити – соф фойда суммасига;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)» счёти кредити – ҚҚС суммасига;

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)» счёти дебети – чек суммасига;

4010-«Харидорлар ва буюрмачилардан олинадиган счётлар» счёти кредити – чек суммасига;

4) тўлов терминали бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар банкдаги счётга тушганда:

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» счёти дебети

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)» счёти кредити.

 

Эльвира ЖИЛЬЦОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 324 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика