Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 16 / Божхона

Карантин пайтида вақтинча олиб кириш

 

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг барча ўтказиш пунктлари орқали енгил автотранспортнинг ҳаракатланиши тўхтатилди. Шу муносабат билан таҳририятимизга шахсий автомобилларини вақтинча олиб кириш режимига расмийлаштирган ва уларнинг муддати яқин вақтда тугайдиган хорижий фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу саволларга жавоб беришни сўраб махсус мухбиримиз Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод ОЛИМЖОНОВга мурожаат қилди.

 

Мен Россия фуқаросиман, вақтинча олиб киришни бекор қилиш учун машинамни Қозоғистонга нейтрал полосага олиб чиққаним тақдирида ҳам у ердан чиқиб кета олмайман, сабаби Қозоғистон ҳудудига фақат ўз фуқароларини киритмоқда. Олиб кириш муддати апрелда тугайди. Бу вазиятда қандай йўл тутай?

* * *

Ўз машинамда апрель ойининг охирида чиқиб кетишим керак эди, шунинг учун вақтинча олиб кириш 1 майга қадар расмийлаштирилган. Ўзбекистонлик интернет-каналларнинг хабар беришича, юртингизга муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатларнинг фуқароларига истисно тариқасида мамлакатингиздан 2020 йилнинг 5 майига қадар чиқиб кетиш рухсати берилган, мен айнан Россияданман.

Вақтинча олиб кириш муддати менинг айбимсиз кечиктирилган тақдирда мен қандай йўл тутишим керак?

* * *

Вақтинча олиб кириш муддати март ойининг охирида тугаган. Вазиятлар кескин ўзгарди. Ўзбекистонда туриб қолдим. Танишларим бу муддатни узайтирганим тақдирида ҳам ярим йил оралиғида чиқиб кетишим ва олиб чиқиш учун декларацияни расмийлаштиришим, шунда ҳам жарима тўлаб қутулиб қолишим мумкинлигини айтишмоқда. Лекин амалиётда бу қандай юз беради, ҳеч ким айтолмаяпти, иш бу қадар жиддийлашишини ҳам истамас эдим…

* * *

Ўзим Ўзбекистонда ишлайман. Вақтинча олиб кириш 4 майгача расмийлаштирилган, мамлакатингизда бўлиш муддатини узайтириш учун апрель ойида ўзбекистонлик божхоначиларга мурожаат қилмоқчи эдим. Ҳозир карантин узоқроқ давом этишидан хавотирдаман. Божхонага қўнғироқ қилган эдим, вақтинча олиб кириш муддатлари узайтирилишини айтишди. Лекин бундай қонунни ҳали кўрганим йўқ. Балки олиб чиқиш муддатини узайтириш ҳолатида ўзига хос эҳтиёт чораси сифатида уларга электрон хат ёзиб қўяймикин?

* * *

Март ойининг охирида учиб кетиб, машинани бу ерда қолдириш имкониятим бор эди. Мамлакатингизда бўлиш ва олиб чиқиш муддати апрелнинг бошида тугаган. Лекин мазкур вариант назарда тутилмаган, сабаби вақтинча олиб кириш ёпилаётганда паспорт ва декларация маълумотларини шахсан тақдим этиш керак бўлади. Машина ва унга декларацияни бегона кишига бериб, карантин тугаганда машинани темир йўлга юклаб, менсиз жўнатиб юборишини ташкил қилолмайман-ку ахир. Ҳозир нима қилишни билмай турибман.

 

– Мазкур вазиятга тушиб қолган хорижий фуқароларнинг хавотирланишларига ўрин йўқ. Бугунги кунда хорижий автотранспорт воситаларини вақтинча олиб кириш масаласи ҳал этилган. Ўзбекистон Республикасида коронавирус кириб келишига йўл қўймаслик ва тарқалмаслигига доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига биноан республика ҳудудида бўлган хорижий автотранспорт воситаларини қайтариб олиб чиқишнинг муддати (агар у 2020 йилда тугаётган бўлса) узайтирилди – истисно тариқасида йиғимларни тўламасдан ва божхона қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида баённомалар тузмаган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнига қадар.

Бу ўринда битта шартга риоя қилиш зарур – уларни республикадан жорий йилнинг 1 июнига қадар олиб чиқишингиз керак.

 

– Ўқувчиларимизга жисмоний шахс томонидан автотранспортни қайси ҳолларда вақтинча олиб кириш мумкинлиги, мазкур божхона режимини тақдим этишнинг шартлари ва талаблари қандай эканлигини эслатиб қўйиш ортиқчалик қилмаса керак. Бу қандай расмийлаштирилади?

– Божхона қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ: ЎзР Божхона кодекси, Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатдан ўтказилган) транспорт воситаларини нотижорат мақсадларда (шахсий фойдаланиш учун) божхона ҳудудига божхона тўловлари тўлашдан озод этилган ҳолда вақтинча олиб кириш фақат чет эллик жисмоний шахслар учун назарда тутилган. Бунда транспорт воситаси чет давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак (БКнинг 158–159-моддалари).

Автомашинани шахсий фойдаланиш учун олиб кираётганда божхона органи мамлакатимизнинг норезидентига чиқиш чегара божхона постида ҳайдовчи тақдим этган паспорт ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (техник паспорт) асосида «қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятнома»ни расмийлаштиради. Вақтинча олиб кириш муддати бир календарь йил мобайнида жами 90 календарь кундан ошмаслиги лозим.

Бир йил давомида божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикасида бўлишига қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб сантиметридан – 1 АҚШ центи миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади. Мазкур йиғим:

● ё республикага киришда чегара божхона постида тўланади – яъни шахс Ўзбекистонда 90 кундан ортиқ бўлишини дарҳол маълум қилиши мумкин;

● ёки ўзининг мамлакатда бўлиб турган вақтида тўланади – ўзи турган жойдаги ҳудудий божхона бошқармасига мурожаат қилган пайтда.

Белгиланган муддат тугагандан кейин транспорт воситалари ҳолати ўзгартирилмасдан божхона ҳудудидан қайтариб олиб чиқилиши ёки тегишли божхона режимига жойлаштирилиши керак.

 

Маълумот учун. Белгиланган муддат тугашидан олдин автотранспорт воситасини вақтинча олиб кириш муддатини узайтиришни сўраб божхона органига мурожаат қилиш лозим, акс ҳолда мамлакатдан чиқиб кетишда қонунчиликда белгиланган йиғим ундирилиши билан бир қаторда, божхонага оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида баённома тузилади ва маъмурий жарима ундирилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 643 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика