Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 16 / Божхона

Тадбиркорга кўмак бўлиб…

 

Коронавирус пандемияси шароитида республикамизда жорий қилинган чекловлар автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига тааллуқли эмаслиги белгиланган.

 

Божхона хизмати карантин шароитларига мослашиб фаолият кўрсатмоқда

 

Шу боисдан мамлакатимиз бўйлаб товарлар айланмаси, ташқи савдо юкларининг экспорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда. Бу жараёнда давлат божхона хизмати органлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг яқин кўмакчисига айланган.

Маълумки, товарларни божхона кўригидан ўтказишга зарурат туғилганда бу жараёнда тадбиркор ёки декларацияловчи шахснинг иштироки талаб этилади. Карантин даврида автомобиллардан фойдаланишга чекловлар киритилгани сабабли эндиликда божхона ходимларининг ўзлари хизмат автомашиналарида тадбиркорни кўрик ўтказиладиган жойга олиб келиб, сўнгра яна манзилига элтиб қўйган ҳолда ёки аксинча, божхона ходимлари бевосита тадбиркорнинг манзилига келиб, четдан экспортга ортилаётган товарларнинг божхона тартиб-таомилларини бевосита жойида ўтказган ҳолда божхона расмийлаштирувларини амалга оширишмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг биргина «Келес» ТИФ божхона постида 15 мартдан 17 апрелга қадар 5,1 млн АҚШ доллари қийматидаги 8 853 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга расмийлаштирилган. Бунда товарлар экспортига доир барча божхона тартиб-таомиллари ўтказилиб, юк ортилган автотранспорт воситалари тегишли тартибда пломбаланади. Сўнгра улар белгиланган тартибда божхона органлари томонидан кузатувга олиниб, манзил чегара-божхона постига тезкорлик билан етказилади.

Аксарият юк автотранспорт воситалари «Навоий» чегара-божхона постига қадар кузатиб қўйилмоқда. Бу ерда юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш учун барча имкониятлар ишга солинган.

Карантин чоралари қўлланилган дастлабки кунлардан ҳозирга қадар, яъни жорий йилнинг 16 мартидан 17 апрели оралиғида «Навоий» чегара-божхона пости орқали 4 115 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатланди.

Бугун халқимиз бутун дунё аҳолиси сингари синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Ана шундай мураккаб паллада давлат божхона хизмати органлари тадбиркорлар корига камарбаста бўлишда давом этаётгани давр тақозосидир.

 

Хуршид САМАНДАРОВ,

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

катта инспектори.

 

Прочитано: 315 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика