Бу саволга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров қуйидагича жавоб берди.
«16 мартдан коронавирус пандемияси муносабати билан карантин эълон қилинган бўлса-да, март ойи якуни бюджет тушумларига таъсир қилмади.
Хабарингиз бор, ҳозирда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича тўлов муддати 15 октябрга кўчирилди, 195 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан тушумлар 3 баробарга пасайди. Яъни 130 млрд сўмдан 40 млрд сўмга тушди.
Тўлов муддати узайтирилган бўлса-да, «Карантин вақтида мен солиқларимни тўладим» челленжига қўшилган фуқаролар 40 млрд сўмлик солиқларни уйида ўтириб, интерактив тарзда тўлаб бердилар. Келгусида уларнинг сони янада кўпаяди.
ЯТТларнинг қатъий белгиланган солиғи бўйича тушумлар эса 84 фоизга камайган. Сабаби айни вақтда уларнинг 80 фоиздан ортиғи фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди».
Айни вақтда ҳеч кимга осон эмас: давлатга ҳам, фуқароларга ҳам. Шундай бўлса-да, ҳар биримиз бурч ва мажбуриятларимизни унутмаслигимиз керак.
ЎзА.