Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 04 / Бухгалтерга тавсиялар

Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди

 

Жорий йилнинг 1 январидан календарь йилда товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайдилар.

Улар солиқни қандай тўлашни танлашга ҳақли бўлади:

қатъий белгиланган миқдорда;

жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида (Солиқ кодексининг 385-моддаси 2-қисми). 

 

Солиқ органини хабардор қилиш

Танланган солиқ тўлаш тартибига ўтиш учун қуйидагиларни амалга оширасиз:

унинг давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида кўрсатиш;

доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хатини тақдим этиш (Солиқ кодексининг 385-моддаси 4-қисми).

 

Солиқ органини белгиланган муддатда хабардор қилмаган бўлсангиз, сиз қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўловчиси ҳисобланасиз.

 

Солиқ ставкаси

Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш учун якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг фаолият тури ва уни амалга оширадиган жойига қараб белгиланган ставка қўлланилади.

2020 йилги қатъий белгиланган солиқ миқдорлари (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 13-илова):

Т/р

 

Фаолият тури

 

Қатъий белгиланган бир ойлик сумма (сўмда)

 

Тошкент шаҳри

 

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

 

Бошқа шаҳарлар

 

Бошқа аҳоли пунктлари

 

1

 

Чакана савдо:

 

 

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

 

750 000

 

600 000

 

300 000

 

200 000

 

 

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

2

 

Маиший хизматлар

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

3

 

Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш ҳамда миллий нон, патир, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон, гўжа, салатлар, тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш

 

225 000

 

150 000

 

75 000

 

50 000

 

4

 

Болалар ўйин автоматлари

 

225 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

5

 

Бошқа фаолият турлари

 

225 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

6

 

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

 

 

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

150 000

 

 

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

225 000

 

 

Жисмоний шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари:

Якка тартибдаги тадбиркор:

 

Солиқ тўланади:

 

1) бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда

 

ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида

 

2) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда

 

иккита ставкадан энг юқориси бўйича:

– рўйхатдан ўтказилган жойда;

– фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда

3) I ёки II гуруҳ ногирони бўлганда

 

фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, белгиланган ставканинг 50%ини, бироқ бир ойда БҲМнинг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда

 

4) ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товарлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда («Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлганда)

 

ушбу фаолият тури бўйича солиқ тўланмайди

 

5) мол-мулкни ижарага берганда

 

12%лик ставка бўйича ЖШДС*

 

6) болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатганда

 

ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун

 

 

*Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини ҳисобга олган ҳолда. 

 

Тўлаш муддатлари

Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтган жойи бўйича тўланади. Солиқ тўлаш муддати – ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15 санасидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 392-моддаси 1-қисми).

Агар эндигина ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлсангиз, қатъий белгиланган миқдорда солиқни давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлайсиз (Солиқ кодексининг 392-моддаси 2-қисми).

 

Тадбиркорлик фаолиятини муайян муддатга тўхтатган бўлсангиз, ўз фаолиятингизни тўхтатгунингизга қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга бу ҳақда ариза беринг ва бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширинг. Ходимларни ёллаган бўлсангиз, ҳар бир ёлланган ходимга берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширинг.

 

Бошқа даромадлар бўйича ЖШДС тўлаш

Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқ тўланадиган фаолиятдан олинган даромадлари қаторида жисмоний шахсларнинг бошқа турдаги даромадлари бўйича алоҳида ҳисоб юритади. Бу турдаги даромадлар бўйича ЖШДС белгиланган ставкаларда, жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўланади (Солиқ кодексининг 392-моддаси 4-қисми):

Даромад тури

 

Солиқ ставкаси

 

Солиқ агентида солиқ солинмайдиган мулкий даромадлар

 

12%**

 

Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар*

 

Солиқ агентида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

Республикадан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар

 

Солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар

 

Дивидендлар ва фоизлар

 

5%

 

 

*Ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ, ҳақиқатда қилинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни чегирган ҳолда, бироқ чегирма олинган жами даромад суммасининг 30%идан кўп бўлмаслиги керак.

**Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ солиқ имтиёзлари ва уларнинг қўлланилиш тартибини ҳисобга олган ҳолда.

 

Ҳисоб ва ҳисобот

Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчи ЯТТ даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини қуйидаги тасдиқланган шакллардаги даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларида юритиши лозим (Солиқ кодексининг 392-моддаси 8, 10-қисмлари): 

1) якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) даромадларини ва харажатларини ҳисобга олиш китоби;

2) товар чеклари китоби (11-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркор солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органлари томонидан унинг аризаси асосида рўйхатдан ўтказилади (Солиқ кодексининг ­392-моддаси ­11-қисми).

 

Даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларини охирги ёзув киритилган пайтдан эътиборан 5 йил мобайнида сақланг. Уларга рақамлар қўйилган, ип ўтказиб боғланган ва тегишли солиқ органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак (Солиқ кодексининг 359-моддаси 6-қисми).

 

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органларига йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича тақдим этади. Ҳисоботни тақдим этиш муддати – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 392-моддаси 12-қисми). 

 

Шохиста ЯКУБОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1474 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-02-02 22:51:02, Гость_:
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчи томонидан билдириш хати ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаслиги унинг солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга розилигини билдиради.
 
СКнинг 385 моддасида шунака жумла ёзилган.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика