Масъулияти чекланган жамият қурилиш товарларининг улгуржи савдоси билан шуғулланади, умумбелгиланган солиқлар ва 15% ставкада ҚҚС тўлайди. Асосий етказиб берувчидан реклама товарлари – биз реализация қиладиган товарнинг эмблемаси туширилган футболкалар, кепкалар, кружкалар, зажигалкалар ва бошқалар келиб тушди. Реклама товари импорт бўйича нархлари билан келтирилди. Божхонада тозалашда ҚҚС тўланган. Кейинчалик товарни амалда фаолият кўрсатаётган ва истиқболдаги харидорларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қурилиш бозоридаги жисмоний шахсларга бепул тарқатамиз.
Товар кейинчалик реклама мақсадларида бепул тарқатилган тақдирда, божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олишимиз мумкинми?
– 2019 йил учун Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тайёрлашда (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексига амал қилинг.
Солиқ кодексининг 218-моддасида кўрсатилган ҳисобга олиш шартларига риоя қилгансиз. Хусусан, Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-1-бандига мувофиқ, корхона улар обороти бўйича ҚҚС солинадиган товарлар рекламаси учун реклама маҳсулотидан фойдалангани сабабли товарлардан солиқ солинадиган оборотлар мақсадида фойдаланилади.
Реклама акцияси давомида ТМЗни ҳисобдан чиқариш рекламага қилинган харажатлар сифатида эътироф этилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.3-банди). ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Ольга БУСАРОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.