Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 04 / ҚҚС ҳақида

Кўргазма хизматларини кўрсатишда ҚҚС

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона кўргазмаларни ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатади. Кўргазмаларда ҳам маҳаллий, ҳам хорижий компаниялар қатнашади. Хорижий қатнашчилар бизнинг хизматларга экспорт шартномалари бўйича валютада ҳақ тўлайди. Кўргазма қатнашчиларини излаш учун хорижий ташкилотларнинг агентлик хизматларидан фойдаланилади. Агентлар ўз мамлакатларида Тошкентдаги кўргазмада қатнашишни истовчи компанияларни топишади. Кўргазмадан сўнг агент билан у қанча компанияни ва қайси нархларда жалб этгани тўғрисида якунлар чиқарилади. Ушбу суммадан келиб чиқиб унга воситачилик ҳақи тўланади.

1. Хизматларни экспорт қилганда ҚҚС тўлаш керакми?

2. Кўргазмага қатнашчилар жалб этилгани учун агентлар хизматидан фойдаланилганда хизматлар импортига ҚҚС тўланиши керакми? Бу ҳолда ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?

 

1

Хизматларни экспорт қилиш уларни кўрсатиш жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан чет давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун хизматлар кўрсатишдир (2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 22-моддаси). Бинобарин, корхонангиз хорижий компанияларга кўргазмаларни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатар экан, хизматларни экспорт қилади.

2019 йилда корхонангиз томонидан ҳам маҳаллий, ҳам хорижий компанияларга кўрсатилган хизматларга ҚҚС солинган, сабаби уларни реализация қилиш жойи бўлиб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳисобланган (2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ­202-моддаси 3-қисми 5-банди). ҚҚСнинг умумбелгиланган ставкаси 2019 йил 1 октябрга қадар 20%, 1 октябрдан бошлаб эса – 15% бўлган (2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 211-1-моддаси; 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармоннинг 1-банди).

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пуллик кўргазмаларни ўтказишда ҳам уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 241-моддаси 3-қисми 3-банди). Сиз кўрсатган хизматларга 15% ставкада ҚҚС солинади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ­258-моддаси 1-қисми).

 

2

Хорижий агентлар ўз мамлакатларида Тошкентдаги кўргазмада қатнашишни истовчи компанияларни топишади. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси бундай хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланмаган (2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ­202-моддаси). Шу туфайли корхонангиз хизматлар импортига ҚҚС тўламаслиги керак эди.

2020 йилда агентларингизнинг хизматларни реализация қилиш жойи бўлиб Ўзбекистон Республикаси ҳисобланган, чунки корхонангиз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 241-моддаси 1, ­2-қисмлари). Хорижий агентларнинг хизматларини харид қилар экан, корхонангиз ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва мазкур айланмадан солиқни тўлаши шарт (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 255-моддаси 2, 6-қисмлари). Солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда реализация қилишдан олинган даромаднинг суммаси сифатида аниқланади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 255-моддаси 1-қисми). Шартноманинг шартларига мувофиқ, хорижий агент хизматларни Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмасдан тақдим этса, у ҳолда солиқ базаси кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, ҚҚСни ҳисобга олмасдан аниқланади. Бундай ҳолда корхонангиз солиқ агенти сифатида тегишли солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ­255-моддаси ­7-қисми). ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 748 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика