Давлат мулкини ижарага олиш – мол-мулкни вақтинча фойдаланишга олишнинг амалиётда кўп қўлланиладиган усули. Сўнгги йилларда давлат мулкини ижарага олиш оммавийлигини бирмунча йўқотган бўлса ҳам, кўпгина хўжалик юритувчи субъектлар уни ижарага олишда давом этмоқдалар.
Давлат энг йирик мол-мулк эгаси бўлибгина қолмай, ишончли ижарага берувчи ҳамдир. У ижарага олувчиларга танлаш имконини ва мақбул нархларни таклиф этади. Бунда давлат мулкини ижарага олишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. «Norma» МЧЖ экспертлари давлат билан ижара муносабатларига оид айрим жиҳатларни тушунтириб бердилар.
Давлат мулкини ижарага олиш
Давлат мулки объектларини ижарага бериш уни бошқариш (тасарруф этиш) шаклларидан биридир. Бунда юзага келадиган муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бўлиб, ижара шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятдан иборатдир. Шу сабабли мулкий муносабатларни тартибга солишда ижара шартномасига катта аҳамият берилади.
Давлат корхоналари ва бюджет ташкилотлари балансидаги мол-мулк, шунингдек юридик шахсларнинг оммавий мулкни бошқарувчи ёхуд Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш маркази* томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган, шу жумладан технопарк ҳудудида жойлашган мол-мулки давлат мулки ҳисобланади. Давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Технопарк – камида 10 000 кв.м туташ ҳудуддан, давлат мулки (бинолар ва иншоотлар)дан ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкил этилган (ўз фаолиятини ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили бўйича ва Давлат рақобат қўмитаси, МВ ҳамда ИВнинг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган бизнес-режа асосида амалга оширадиган) юридик шахсга ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган зарур инфратузилмадан иборат бўлган мулкий комплекс.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, ЎзР Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари ижарага берувчилардир.
Ижарага берилаётган давлат мулки унинг балансида ҳисобга олинган юридик шахс мол-мулкни балансда сақловчи ҳисобланади.
Давлат мулки бўйича ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахслар ижарага олувчилар бўлиши мумкин (ВМнинг 8.04.2009 йилдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-банди).
Ижара муносабатларига оид жиҳатлар
Қонун ҳужжатларида қуйидагиларга давлат мулкини ижарага бериш тақиқланган (102-сон Низомнинг 4, 5-бандлари):
1) қуйидаги ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга:
► илгари тузилган давлат мулки ижараси шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги тўғрисида;
► уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида;
2) агар бунинг натижасида балансда сақловчининг ишлаб чиқариш ва (ёки) молиявий кўрсаткичлари ёмонлашса ва (ёки) бюджетдан молиялаштиришнинг назарда тутилган лимитларидан ортиқ бўлса. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юқори турувчи ташкилот ёки муассис (мавжуд бўлганда) билан келишган ҳолда балансда сақловчи томонидан ҳужжатлар билан асосланиши керак.
Ижарага олувчиларнинг давлат мулки ва унга бўлган ҳуқуқларни:
► ўзгага бериши;
► гаровга қўйиши;
► бошқача тарзда учинчи шахсларга ўтказиши;
► субижара шартларида бериши тақиқланади (102-сон Низомнинг 6-банди).
Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати 5 йилни ташкил этади (102-сон Низомнинг 7-банди). Кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса – 10 йил.
Технопарк ҳудудидаги мулкни ижарага беришнинг энг кўп муддати, давлат мулкини ижарага беришнинг илгари тузилган шартномалари бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ушбу муддатни узайтириш имкони билан 10 йилни ташкил қилади.
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби ва шартлари
► Даврий нашрларда, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси ва ССПнинг веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисида мажбурий тарзда эълон қилинади (чоракда камида 1 марта).
► Талабгорларнинг буюртманомаларини кўриб чиқиш балансда сақловчи ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида ижарага берувчи ҳузурида ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқилади, унинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
► Ижарага берилаётган давлат мулки учун ижара тўловининг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор билан шартнома тузилади.
► Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда ижара шартномаси, агар талабгорлардан бири буюртманомаларни кўриб чиқиш жараёнида ижара тўловининг дастлабки таклифидан ортиқ бўлган миқдорда ижара тўловини таклиф этмаса, бошқалардан олдин буюртманома берган талабгор билан тузилади.
► Комиссия томонидан имзоланган буюртманомаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома асосида шартнома тузилади (102-сон Низомнинг 12, 14–16-бандлари).
► Давлат мулки «E-Ijro Auksion» ягона электрон савдо майдончасида онлайн-аукционлар йўли билан ҳам ижарага берилиши мумкин (102-сон Низомнинг 15-2-банди; ВМнинг 16.06.2018 йилдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боби).
Ер участкаларини ижарага олиш
Ер участкалари ижарага бериладиган шахслар
|
Ер участкаларини ижарага берадиган органлар
|
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ҳуқуқлари
|
Фуқаролар ва юридик шахслар
|
Туман ва шаҳар ҳокимлари (Низомнинг I бўлими, ҳокимнинг 3.01.2003 йилдаги 4-сон қарорига 3-илова)
|
Ер участкаларини ички хўжалик ижараси тартибида фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун ижарачиларга бириктириб қўйиш
|
Чекловлар (тақиқлар) (Ер кодексининг 24-моддаси; Низомнинг 8-банди, ВМнинг 30.10.2003 йилдаги 476-сон қарорига 7-илова) |
||
► иккиламчи ижарага бериш; ► ижарага берилган ер участкаларини олди-сотди қилиш, гаровга бериш, ҳадя қилиш, айирбошлаш |
||
Истисно (ЕКнинг 24-моддаси)
|
||
Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин
|
Тошкент шаҳрида ер участкаларини ижарага бериш учун қуйидаги босқичлардан иборат бўлган танлов ўтказилади (ЕКнинг 53-моддаси; 4-сон Низомнинг III бўлими; 476-сон Низомнинг II бўлими):
1) танлов савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш;
2) республика ва хорижий ОАВда танлов савдолари ўтказилиши хақида эълон бериш;
3) қуйидаги ҳужжатларни тўплаш ва тақдим этиш:
► танловда иштирок этиш учун Комиссия раиси номига ёзилган ариза;
► хизмат кўрсатаётган банкдан маълумотнома;
► давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси (жисмоний шахслар учун – шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси);
► бюджет билан ҳисоб-китоблари тўғрисида солиқ органларидан олинган маълумотнома (Ўзбекистон резидентлари учун);
► шартномалар имзолашга ҳақли эканлиги тўғрисида нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси;
► ташкилотчи ҳисобрақамига танлов ҳужжатлари учун ҳамда гаров пули тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси;
► банкнинг кафолати;
► алоҳида конвертга солинган танлов шартларини мукаммаллаштириш бўйича таклифлар (Комиссия қарорида кўрсатиб ўтилган бўлса);
► бошқа маълумотлар (Комиссия ихтиёрига кўра).
Хорижий юридик ва жисмоний шахслар ҳамда Ўзбекистон юридик ва жисмоний шахслари танлов савдолари иштирокчилари бўлиши мумкин (4-сон Низомнинг I бўлими).
Қуйидаги юридик ва жисмоний шахслар танлов савдоларига қўйилмайди (4-сон Низомнинг VII бўлими 1-банди):
► қайта тузилиш, тугатилиш ёки банкротлик арафасида турган;
► танловолди саралаш учун барча керакли ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;
► танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълон чоп этилганда фаолият кўрсатаётганига 6 ойдан кам вақт бўлган;
► хўжалик ёки арбитраж судларида судлашиш ҳолатида бўлган;
► тижорат ва молиявий кўрсаткичлари бўйича комиссия талабларига жавоб бермайдиган.
Танлов савдолари иштирокчилари қуйидаги белгиланган талабларга мувофиқ келишлари керак (4-сон Низомнинг 2-банди):
► молиявий манбаларга, бошқариш омилкорлигига, ишончлилик, шунингдек шартномани бажариш учун ишчи кучига;
► шартномалар имзолаш ҳуқуқига;
► Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловлари ва ижтимоий таъминот бадалларини тўлаш юзасидан ўз мажбуриятларини бажарган бўлишлари (резидентлар учун).
Фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага олиши
Чорвачилик учун ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир шартли бош чорва молига ҳисобланганда (476-сон Низомнинг 5-банди)
|
|
Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда
|
камида 0,30 гектар
|
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги суғориладиган ерларда
|
камида 0,45 гектар
|
суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда
|
камида 2 гектар
|
Деҳқончилик маҳсулотлари учун ер участкаларининг энг кам ўлчами
|
|
Пахтачилик ва ғаллачилик учун
|
камида 30 гектар
|
Боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун
|
камида 5 гектар
|
Ер участкаларини бериш тартиби
Ер участкаларини ижарага бериш мажбурий хатти-ҳаракатларнинг муайян тартибини назарда тутади (476-сон Низомнинг II, III бўлимлари):
► ҳокимнинг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарорини чиқариш ва эълон қилиш (ОАВда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари маъмурияти биноларида);
► ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда (танлов эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида) ҳокимга ариза бериш;
► аризани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига бериш;
► хулоса чиқариш (2 кун мобайнида);
► фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказиш;
► танлов якунлари бўйича қарорни Халқ депутатлари кенгашига юбориш;
► Кенгаш томонидан қарорни кўриб чиқиш ва кейинчалик натижаларни туман ҳокимига юбориш;
► туман ҳокими томонидан (3 кун мобайнида) ер участкасини бериш тўғрисида қарор чиқариш ва уни (3 кун муддатда) тасдиқлаш учун ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясига юбориш;
► вилоят комиссияси томонидан (10 кун мобайнида ҳужжатларни кўриб чиқиш ва туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш (ёки тасдиқлашни рад этиш);
► туман ҳокими ва фермер ўртасида ер участкасини ижарага бериш шартномасини имзолаш.
*Президентнинг 14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Давлат активларини бошқариш маркази негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил этилиб, унга уларнинг вазифа, функция ва ваколатлари ўтказилган.