Norma.uz

Классификатор-2017 кенгайтирилди

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (24.01.2019 йилдаги 3132-сон) билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК–2017) (ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

ХАЛИКК–2017 2017 йил 1 ноябрдан амалга киритилган, бироқ аввалги Классификаторга мувофиқ ушбу санагача қайд этилган меҳнат дафтарчаларидаги ва корхонанинг локал ҳужжатларидаги барча ёзувлар ўз кучини сақлаб қолган.

Меҳнат вазирлигига вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва илмий марказларнинг асосли таклифлари бўйича, шунингдек меҳнат бозорида янги касб ва лавозимлар пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда ХАЛИКК–2017га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилди.

Мазкур ҳолда классификатор қуйидаги позициялар билан тўлдирилди:

 

Ишчиларнинг асосий касблари классификатори 

Касбнинг номи

 

ММСК бўйича код

 

Ходимлар тои­фаси

 

Малакавий разрядлар диапазонлари

 

Маълумотнинг энг паст даражасига талаблар

 

Маълумот йўналиши бўйича код

 

Баллон тўлдирувчи

 

8159

 

И

 

4

 

ЎМКҲТ

 

3610400

 

Водопровод тармоқлари ва қудуқлар назоратчиси

 

7136

 

И

 

2–4

 

ЎМКҲТ

 

3340400

 

Тўқиш ускунаси оператори

 

8112

 

И

 

3–6

 

ЎМКҲТ

 

3610400

 

Бўяш ускунаси оператори

 

8112

 

И

 

3–6

 

ЎМКҲТ

 

3610400

 

Маиший хоналар фарроши

 

9112

 

Х

 

1–2

 

ТҚ

 

 

 

 

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификатори

Лавозимнинг номи

 

ММСК бўйича код

 

Ходимлар тоифаси

 

Маълумотнинг энг паст даражасига талаблар

 

Маълумот йўналиши бўйича код

 

Табиб

 

2221

 

М

 

ТҚ

 

3510700

 

Комплаенс юрист

 

2421

 

М

 

О/М

 

5240100

 

Судьянинг ёрдамчиси

 

3432

 

М

 

ЎМКҲТ

 

3240100

 

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис

 

3442

 

М

 

ЎМКҲТ

 

3240100

 

Судьянинг катта ёрдамчиси

 

2429

 

М

 

О/М

 

5240100

 

Ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича техник

 

3121

 

И

 

ЎМКҲТ

 

3330200, 3350100

 

 

 

Изоҳлар.

1. ММСК бўйича код – Ўзбекистон Республикаси Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича код, Халқаро меҳнат ташкилотининг Машғулотларнинг халқаро стандарт классификатори ISCO-88 га мувофиқдир.

2. Ходимларнинг тоифалари қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:

М – мутахассислар;

X – хизмат кўрсатувчи ходимлар;

И – ишлаб чиқариш ходимлари.

3. Маълумотининг энг паст даражаси қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:

О/М – олий маълумотли, у «бакалавр» ва «магистр» даражаларини ўз ичига олади;

ЎМКҲТ – ўрта махсус, касб-ҳунарга доир маълумотли;

ТҚ – маълумоти даражасига талаб қўйилмайди.

 

ХАЛИКК–2017:

√ хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш қисмида ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этиш, меҳнат шартномаларини тузиш, буйруқларни расмийлаштириш, хизматчиларни ходимлар тоифасига киритиш мажбурий ҳисобланади;

√ маълумотнинг энг паст даражаси қисмида ишга қабул қилиш, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш давлат корхоналари, давлат муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган бошқа давлат ташкилотларида қўллаш учун мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса – тавсия тусига эга;

√ таълим йўналишлари қисмида – барча ташкилотлар учун тавсия тусига эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1881 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика