Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 25 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

Июнь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 159;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 164;

36 соатлик иш ҳафтасида – 149.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;

6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

►       2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).

►       Январь-июнь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 033 440 сўмни (172 240 х 6) ташкил этади (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон).

►       Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

►       2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

►       ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

►       2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 033 440 сўмгача

 

0%

 

1 033 441 сўмдан

5 167 200 сўмгача

(5 х 1 033 440)

1 033 440 сўмдан ортиқ

сумманинг 7,5%и

5 167 201 сўмдан

10 334 400 сўмгача

(10 х 1 033 440)

310 032 сўм + 5 167 200 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и

 

10 334 401 сўм ва

ундан юқори

1 162 620 сўм + 10 334 400 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–июнь ойларида у ойига 150 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 900 000 сўмни (150 000 х 6) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 033 440 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (900 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 000 сўмга (150 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 138 000 сўм (150 000 – 12 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–июнь ойларида ойига 720 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 4 320 000 сўмни (720 000 ´ 6) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(4 320 000 – 1 033 440) х 7,5% = 246 492 сўмга тенг.

Январь-май ойларида 205 410 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 41 082 сўмга (246 492 – 205 410) тенг.

Январь-июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 65 731,2 сўмни ((4 320 000 – 1 033 440) х 2%) ташкил этади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 54 776 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 10 955,2 сўмни (65 731,2 – 54 776) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 30 126,8 сўм (41 082 – 10 955,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 57 600 сўмни (720 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 621 318 сўм (720 000 – 41 082 – 57 600) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига ойига 1 050 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 6 300 000 сўмни (1 050 000 х 6) ташкил қилади.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–июнь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

310 032 + (6 300 000 – 5 167 200) х 16,5% = 496 944 сўм.

Январь-май ойларида 414 120 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 82 824 сўмга (496 944 – 414 120) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 105 331,2 сўмни ((6 300 000 – 1 033 440) х 2%) ташкил этади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 87 776 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 17 555,2 сўмни (105 331,2 – 87 776) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 65 268,8 сўм (82 824 – 17 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 84 000 сўмни (1 050 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 883 176 сўм (1 050 000 – 82 824 – 84 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига ойига 1 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 11 100 000 сўмни (1 850 000 х 6) ташкил қилади.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–июнь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 162 620 + (11 100 000 – 10 334 400) х 22,5% = 1 334 880 сўм.

Январь-май ойларида 1 112 400 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 222 480 сўмга (1 334 880 – 1 112 400) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 201 331,2 сўмга ((11 100 000 – 1 033 440) х 2%) тенг.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 167 776 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 33 555,2 сўмни (201 331,2 – 167 776) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 188 924,8 сўм (222 480 – 33 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 479 520 сўм (1 850 000 – 222 480 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига ойига 1 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 11 100 000 сўмни (1 850 000 х 6) ташкил қилади.

► Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

11 100 000 – 1 033 440 х 4 = 6 966 240 сўмга тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июнь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

310 032 + (6 966 240 – 5 167 200) х 16,5% = 606 873,6 сўм.

Январь-май ойларида 505 728 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 101 145,6 сўмга (606 873,6 – 505 728) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 118 656 сўмни ((6 966 240 – 1 033 440) х 2%) ташкил этади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 98 880 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 19 776 сўмни (118 656 – 98 880) ташкил қилади.

Бюджетга 81 369,6 сўм (101 145,6 – 19 776) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 600 854,4 сўм (1 850 000 – 101 145,6 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига ойига 1 265 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 9 790 000 сўмни (1 265 000 х 6 + 2 200 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 7 723 120 сўмга (9 790 000 – 2 066 880) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июнь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

310 032 + (7 723 120 – 5 167 200) х 16,5% = 731 758,8 сўм.

Январь-май ойларида 613 459,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 118 299 сўмга (731 758,8 – 613 459,8) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 133 793,6 сўмни ((7 723 120 – 1 033 440) х 2%) ташкил этади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 111 938,4 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 21 855,2 сўмни (133 793,6 – 111 938,4) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 96 443,8 сўм (118 299 – 21 855,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 101 200 сўмни (1 265 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 045 501 сўм (1 265 000 – 118 299 – 101 200) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига ойига 1 300 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 9 600 000 сўмни (1 300 000 х 6 + 1 800 000) ташкил қилади.

► Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 8 566 560 сўмга (9 600 000 – 1 033 440) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июнь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

310 032 + (8 566 560 – 5 167 200) х 16,5% = 870 926,4 сўм.

Январь-май ойларида 746 852,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 124 074 сўмга (870 926,4 – 746 852,4) тенг.

Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 150 662,4 сўмга ((8 566 560 – 1 033 440) х 2%) тенг.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 128 107,2 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 22 555,2 сўмни (150 662,4 – 128 107,2) ташкил қилади.

Бюджетга 101 518,8 сўм (124 074 – 22 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Июнь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 071 926 сўм (1 300 000 – 124 074 – 104 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–июнь ойларида ойига 1 300 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 11 600 000 сўмни (1 300 000 х 6 + 2 300 000 + 1 500 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

► Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 033 440 х 4 = 4 133 760 сўм) чиқариб ташланади;

► Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

► Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

7 800 000 – 4 133 760 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 4 365 920 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 365 920 – 1 033 440) х 7,5% = 249 936 сўм.

Январь-май ойларида 217 026 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 32 910 сўмга (249 936 – 217 026) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 66 649,6 сўмни ((4 365 920 – 1 033 440) х 2%) ташкил этади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 57 873,6 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 8 776 сўмни (66 649,6 – 57 873,6) ташкил қилади.

Бюджетга 24 134 сўм (32 910 – 8 776) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 163 090 сўм (1 300 000 – 32 910 – 104 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШЈАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–июнь ойларида ойига 800 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 4 800 000 сўмни (800 000 х 6) ташкил қилади.

► Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

► Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида жорий йилдаги жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–июнь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(4 800 000 – 1 033 440) х 7,5% = 282 492 сўмга тенг.

Январь-май ойларида 235 410 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 47 082 сўмга (282 492 – 235 410) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 75 331,2 сўмга ((4 800 000 – 1 033 440) х 2%) тенг.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 62 776 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 12 555,2 сўмни (75 331,2 – 62 776) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 34 526,8 сўм (47 082 – 12 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 688 918 сўм (800 000 – 47 082 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 10 334 400 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–июнь ойлари учун ЖШДС суммаси 1 080 000 сўмга (4 800 000 х 22,5%) тенг.

Январь-май ойларида 900 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойида унинг суммаси 180 000 сўмни (1 080 000 – 900 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–июнь ойларида уларнинг суммаси 96 000 сўмни (4 800 000 х 2%) ташкил қилади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 80 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун 16 000 сўм (96 000 – 80 000) ўтказилади.

Бюджетга 164 000 сўм (180 000 – 16 000) ЖШДС ўтказилади.

Июнь ойи учун суғурта бадаллари 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 556 000 сўм (800 000 – 180 000 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига ойига 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 5 100 000 сўмни (850 000 х 6) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

► Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

► Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

► Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

► ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.

Январь-июнь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(5 100 000 – 1 033 440) х 7,5% = 304 992 сўм.

Январь-май ойларида 254 160 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойидаги солиқ суммаси 50 832 сўмга (304 992 – 254 160) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 81 331,2 сўмга ((5 100 000 – 1 033 440) х 2%) тенг.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 67 776 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 13 555,2 сўмни (81 331,2 – 67 776) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм солиқ (50 832 – 13 555,2) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 656 168 сўм иш ҳақи (850 000 + 1 000 000 – 75 000 – 50 832 – 68 000) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 7 200 000 сўмни (1 200 000 х 6) ташкил этди. Март ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

► ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

7 200 000 – 2 000 000 = 5 200 000 сўм.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июнь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

310 032 + (5 200 000 – 5 167 200) х 16,5% = 315 444 сўм.

Январь-май ойларида 290 370 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси 25 074 сўмга (315 444 – 290 370) тенг.

Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 83 331,2 сўмни ((5 200 000 – 1 033 440) х 2%) ташкил этади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 72 776 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 10 555,2 сўмни (83 331,2 – 72 776) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 14 518,8 сўм (25 074 – 10 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 578 926 сўм (1 200 000 - 500 000 - 25 074 - 96 000) иш ҳақи тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ

 

Илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Март ойида мазкур ҳисобот йилида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 1 400 000 сўм маош белгиланди. Март-июнь ойлари учун даромад 5 600 000 сўмни (1 400 000 х 4) ташкил этди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(5 600 000 – 1 033 440) х 7,5% = 342 492 сўм.

Март-май ойларида 250 410 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси 92 082 сўмга (342 492 – 250 410) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 91 331,2 сўмни ((5 600 000 – 1 033 440) х 2%) ташкил этади.

Март-май ойларида ШЖБПҲга 66 776 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 24 555,2 сўмни (91 331,2 – 66 776) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 67 526,8 сўм (92 082 – 24 555,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 112 000 сўмга (1 400 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 1 195 918 сўм (1 400 000 – 92 082 – 112 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ

 

Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-июнь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 500 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 9 000 000 сўмни (1 500 000 х 6) ташкил қилади. Март ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 500 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

► Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

 

Январь-июнь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 7 000 000 сўмни (9 000 000 – 2 000 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва солиқни ҳисоблаймиз:

310 032 + (7 000 000 - 5 167 200) х 16,5% = 612 444 сўм.

Январь-май ойларида 537 870 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси 74 574 (612 444 – 537 870) сўмни ташкил қилади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 119 331,2 сўмни ((7 000 000 – 1 033 440) х 2%) ташкил қилади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 102 776 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 16 555,2 сўмни (119 331,2 - 102 776) ташкил қилади.

Июнь ойи учун бюджетга 58 018,8 сўм (74 574 – 16 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 120 000 сўмни (1 500 000 х 8%) ташкил қилади.

Ходим 805 426 сўм (1 500 000 - 500 000 - 74 574 - 120 000) иш ҳақи олади.

 

14-ВАЗИЯТ

 

Фарзандининг олий ўқув юртидаги ўқиши учун ҳақ тўлашда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда, ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-июнь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 600 000 сўмни ташкил қилади, йил бошидан даромад 9 600 000 сўмни (1 600 000 х 6) ташкил этди. Унинг аризасига биноан март ойида корхона ходим ўғлининг ўқишига 2017–2018 ўқув йили учун 3 500 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, тўланган сумма март ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

► Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Ходимнинг аризасига кўра ўқиш ҳақини сўндириш учун унинг даромадларидан ҳар ойда 600 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-июнь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 7 200 000 сўмни (9 600 000 – 2 400 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

310 032 + (7 200 000 - 5 167 200) х 16,5% = 645 444 сўм.

Январь-май ойларида 570 870 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси 74 574 (645 444 – 570 870) сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 123 331,2 сўмни ((7 200 000 –

1 033 440) х 2%) ташкил қилади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 106 776 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 16 555,2 сўмни (123 331,2 – 106 776) ташкил қилади.

Бюджетга 58 018,8 сўм (74 574 – 16 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 000 сўмни (1 600 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга 797 426 сўм (1 600 000 – 74 574 – 128 000 – 600 000) иш ҳақи тўланади.

  

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 30.01.2018 йилдаги 4-5 (1224-1225)-сонида, февраль ойи учун 27.02.2018 йилдаги 9 (1229)-сонида, март ойида учун 23.03.2018 йилдаги 12 (1232)-сонида, апрель ойи учун 24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сонида, май ойи учун 22.05.2018 йилдаги 21 (1241)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 1659 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика