Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 25 / Бухгалтерга тавсиялар

Чартер рейслари ва трансфер - ҳисобга олиш хусусиятлари

 

Туризм – иқтисодиётимизнинг сўнгги вақтда жадал ривожланаётган улкан сегменти.

Туризм бизнеси иштирокчиларига ушбу соҳада ҳисоб юритишнинг барча нозик жиҳатларини билишда кўмак берадиган материалларни беришда давом этамиз. Бугунги материал туризмдаги транспорт хизматларига бағишланган.

 

Чартер рейслари

Чартер рейси – туризм корхонаси йўловчиларни муайян йўналишда ташиш учун самолётни фрахтлайдиган рейс. Бундай авиарейслар доимий жадвалга киритилмайди, уларга чипталар одатда турпакет таркибида сотилади. Чартер рейслари катта афзалликка эга – улар доим тўғридан-тўғри бўлади. Мисол учун, Тошкент–Анталия–Тошкент ёки Тошкент–Иссиқкўл–Тошкент йўналиши бўйича чартер рейслари.

Чартер рейсида учиш қиймати турпакет қийматига киритилади ва 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида акс эттирилади.

Туризм корхоналари чартердаги барча ўринларни доим ҳам сота олмайдилар. Самолёт тегишли бўлган авиакомпания эса бундай ҳолларда тўланган пулни қайтариб бермайди. Туризм маҳсулоти таннархини шакллантириш чоғида буни назарда тутиш ва муайян ўринлар сонини технологик йўқотишлар сифатида таннархга киритиш зарур.

 

МИСОЛ. Туризм корхонаси Чехияга чартер рейсини бажариши учун самолётни фрахтлади. Самолёт 180 ўринга мўлжалланган. 1 та ўрин қиймати 2 500 минг сўмга тенг. Бироқ рейсдаги ҳамма ўринларни сотишга эришилмади. 11 та сотилмаган ўрин қолди.

Ушбу тур учун ишлаб чиқилган сметада чартердаги ўринларнинг 5%игача миқдори сотилмаганда турнинг таннархига киритилиши мумкинлиги кўрсатилган. Яъни норматив технологик йўқотишлар 9 та сотилмаган ўринни (180 х 5%) ташкил этиши мумкин. Уларнинг таннархи 22 500 минг сўмни (2 500 х 9) ташкил этади. Ушбу сумма турнинг ишлаб чиқариш таннархига (2010-счёт) киритилади.

Қолган 2 та ўрин таннархи нормативдан ортиқча йўқотиш ҳисобланади ва корхона харажатларига (9430-счёт) киритилади.

 

Бухгалтерия ҳисобида чартер рейсларининг бажарилиши қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Дебет

 

Кредит

 

Чартердаги сотилган ўринлар таннархи турнинг ишлаб чиқариш таннархига ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб

чиқариш»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Технологик йўқотишлар сифатида ҳисобланган ўринлар таннархи турнинг ишлаб чиқариш таннархига ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб

чиқариш»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Нормативдан ортиқча йўқотишлар таннархи туризм корхонаси харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

Трансфер

Трансфер – транспорт хизмати бўлиб, унинг ёрдамида йўловчилар ёки юк олдиндан кўрсатилган жойга етказилади. Трансфер камида туристни аэропорт ёки вокзалдан меҳмонхонага (ёки бошқа жойлаштириш жойига) етказиш ва қайтариб олиб бориб қўйишни ўз ичига олади.

Трансфер якка тартибдаги ёки гуруҳ учун бўлиши мумкин.

Туристларнинг мақсади қуйидагича бўлса, якка тартибдаги трансфердан фойдаланган маъқул:

● айрим диққатга сазовор жойлар билан танишиш;

● харид қилиш ёки улар учун қизиқарли бошқа жойга йўл олиш.

Трансфернинг гуруҳ учун мўлжалланган тури бир гуруҳ туристларни кутиб олиш зарур бўлганда буюртирилади. Қулай автобуслар ва микроавтобуслар саёҳатчилар хизматига шай бўлади.

Гуруҳ учун трансферга кўпинча қуйидагилар учун буюртма берилади:

● туристлар гуруҳини аэропортдан меҳмонхонагача ва қайтариб олиб бориб қўйиш;

● кўп кишилик экскурсиялар;

● амалий, корпоратив сафарлар.

Ўзбекистонда трансферни ташкил этишда ташувчи компания йўловчиларни ташиш учун лицензияга эга бўлиши зарур. Трансфер микроавтобуслар ёки автобусларда амалга оширилса, ҳайдовчи «D» тоифасидаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши шарт. Трансфер туризм корхонасининг ўз транспортида ёки шартнома асосида чет транспорт ташкилоти томонидан кўрсатилиши мумкин.

Трансфер туристик йўлланма қийматига киритилади ёки алоҳида сотилади.

Эҳтимолий вариантларни кўриб чиқамиз.

 

1. Трансфер йўлланма қийматига киради ва йўловчилар ташишга лицензияси бўлган туризм корхонасининг ўзи томонидан кўрсатилади

Бу ҳолда трансфер қиймати турнинг таннархига киритилади. Уни бажариш харажатлари тур учун бошқа харажатлар қатори 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Йўловчиларни ташишга лицензияси бўлган туризм корхонаси балансида туристларни ташишда фойдаланиладиган микроавтобус бор. Корхонанинг турга трансфер хизмати кўрсатиш харажатлари 5 600 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:

ЁММ қиймати – 1 500 минг сўм;

ҳайдовчининг иш ҳақи ва ЯИТ – 2 875 минг сўм;

амортизация ажратмалари – 800 минг сўм;

микроавтобусни ишчи ҳолатда сақлаш учун бошқа харажатлар – 425 минг сўм.

 

Ушбу харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, минг сўм

 

Тур учун ЁММдан фойдаланилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1030-«Ёқилғилар»

 

1 500

 

Ҳайдовчига иш ҳақи ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

2 500

 

Ҳайдовчининг МҲТФдан ЯИТ ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

375

 

Амортизация ажратмалари ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»

 

800

 

Микроавтобусни сақлаш учун бошқа харажатлар қилинди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

1040-«Эҳтиёт қисмлар»

425

 

 

2. Трансфер йўлланма қийматига киради ва чет ташкилот томонидан кўрсатилади

Бу туристларни ташишни ташкил этишнинг энг содда усули. Бу ҳолда трансфер харажатлари туризм корхонаси ташувчига тўлайдиган суммадан иборат бўлади. Бундан ташқари, туризм корхонасига йўловчиларни ташиш учун лицензия керак бўлмайди.

 

МИСОЛ. Туризм корхонаси Анталияга турни сотди. Анталияга Чимкентдан чартер рейси билан училади. Турист Чимкентгача автобусда етказиб қўйилади. Трансфер хизматларини чет ташувчи кўрсатади, шартнома бўйича трансфер қиймати 80 минг сўмни ташкил этади.

Туризм корхонаси учун трансфер қиймати тур учун бошқа харажатлар таркибида турнинг таннархига киритилади.

Бухгалтерия ҳисобида чет ташувчи кўрсатган трансфер харажатлари қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, минг сўм

 

Чет ташкилот трансфер хизматларини кўрсатди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

80

 

 

3. Трансфер алоҳида сотилади

Корхона учун бу йўловчиларни ташишда хизматлар кўрсатиш – алоҳида лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади. Унга доир харажатлар 2010-«Асосий ишлаб чиқариш – йўловчиларни ташиш» счётига ҳисобдан чиқарилади. Хизмат кўрсатишда унинг таннархи 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётига ҳисобдан чиқарилади.

 

МИСОЛ. Туризм корхонаси парвоз кунида туристни аэропортга етказиб қўйди, хизмат турнинг қийматига кирмайди. Хизматнинг қиймати – 30 минг сўм. Хизматнинг таннархи (5 минг сўм) қуйидагилардан ташкил топади:

ЁММ қиймати – 1,3 минг сўм;

ҳайдовчининг иш ҳақи ва ЯИТ – 2,6 минг сўм;

амортизация ажратмалари – 0,7 минг сўм;

микроавтобусни ишчи ҳолатда сақлаш учун бошқа харажатлар – 0,4 минг сўм.

Турист хизмат ҳақини нақд пулда корхона кассасига тўлади.

 

Эътибор беринг! Йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчиларни ташишда қатъий ҳисобот бланкалари ҳисобланувчи чипталар ёхуд НКМ чекини бериш зарур (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова). Ушбу талабни бузганлиги учун корхонага 30 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача миқдорда жарима солиниши мумкин. Ушбу ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда 75 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Солиқ кодексининг 119-моддаси).

 

Бундай трансфернинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича кўринишда бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, минг сўм

 

Йўловчининг сафар харажатларини тўлаши акс эттирилди, хизматлар кўрсатишдан даромадлар тан олинди

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

30

 

Сафар учун ЁММдан фойдаланилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1030-«Ёқилғилар»

 

1,3

 

Ҳайдовчига иш ҳақи ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

2,3

 

Ҳайдовчининг МҲТФдан ЯИТ ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

0,3

 

Амортизация ажратмалари ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»

 

0,7

 

Автомобилни сақлаш учун бошқа харажатлар акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

1040-«Эҳтиёт қисмлар»

0,4

 

Кўрсатилган хизматлар таннархи акс эттирилди

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш – йўловчи ташиш»

 

5

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1215 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика