Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги 14 та корхона чет мамлакатларга боғдорчилик маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан 872 минг АҚШ долларилик шартнома имзолаган. Айни пайтда туманда интенсив боғларда мевалар ғарқ пишган.
2013 йилда 42 гектар майдонга қизил ҳамда серҳосил “Скина” навли гилос кўчатларини эккан эдик, – дейди “Муштарий Оқдарё” фермер хўжалиги ҳосилоти Неъмат Қаршиев. – Ўтган йили 143 тонна ҳосил териб олган бўлсак, бу йил 260 тоннадан зиёд гилос теришни мўлжаллаяпмиз. Ҳосилнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Тез орада боғларимизда шафтоли, ўрик, бодом ҳам етишиб қолади.
Боғ ҳосили суви қочмасдан хорижий харидорнинг дастурхонига бориб етиши учун бугун фермер ва тадбиркорлар шижоат кўрсатиши – мева-сабзавотларнинг божхона расмийлаштирувини тез ва омилкорлик билан бажаришлари талаб қилинади. Мамлакатимизда қабул қилинган сўнгги қонун ҳужжатлари ҳам экспорт салоҳиятини кўтариш, бу борада божхона хизмати ходимларининг масъулиятини оширишга қаратилгандир.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.