Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 25 / Амалий бухгалтерия

Ҳисобварақ-фактурада монтаж қилинган ускуна

 

Корхона ҳажмдор ускуналар (генераторлар) ишлаб чиқаради. Ижрочи уни шартнома бўйича сотиш чоғида буюртмачига мазкур ускунани монтаж қилиши ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариши шарт.

Шартномада тўлов учун умумий сумма кўрсатилган, бунда ускуна қиймати – 2 000 000 сўм; монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишлари қиймати – 500 000 сўм алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилган.

Нечта ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керак бўлади?

О.Смолинин.

 

– Корхона генераторни реализация қилиш ва монтаж қилиш ишларини бажариш далилини битта ёки иккита алоҳида ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштириш ҳуқуқига эга.

Шартномада генератор қиймати ва уни монтаж қилиш бўйича ишлар қиймати алоҳида сатрларда кўрсатилса, ушбу шартнома аралаш саналади. Қонун ҳужжатларида бундай шартномаларни тузишга йўл қўйилади (ФКнинг 354-моддаси). Унинг предметига ҳуқуқий муносабатларнинг 2 тури: ўз маҳсулотини (генераторни) сотиш ва ишларни бажариш (монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш) киради. Кўрсатилган шартномани тузиш ва бажариш ФКнинг 29-боби 1-параграфи «Олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар» (386–424-моддалар) ва 37-боби 1-параграфи «Пудрат тўғрисида умумий қоидалар» (631–655-моддалар) билан тартибга солинади.

Тадбиркорлик субъектлари бир нечта фаолият турини амалга оширганда улар бўйича бухгалтерия ҳисоби алоҳида-алоҳида юритилади (АВ томонидан 14.08.2013 йилда 2501-сон билан рўйхатдан ўтказилган 20-сон БҲМСнинг 7-банди). Солиқ солиш ва имтиёзларни қўллаш мақсадида ҳам (масалан, асосий фаолият турини аниқлаш, кичик бизнес субъектларига киришини аниқлаш учун ва ҳ.к.) алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришга доир талаблар Солиқ кодексининг 222-моддасида ҳамда Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби (3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. Чунончи, кўрсатилган қонун ҳужжатларида битта шартнома бўйича бир нечта фаолият тури амалга оширилаётган бўлса, алоҳида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш мажбурияти белгиланмаган.

Корхона ўз маҳсулотини сотиш ҳамда уни монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш учун битта ҳисобварақ-фактура ёзиши мумкин. Бунинг учун ҳисобварақ-фактурада ушбу позицияларни алоҳида сатрларда кўрсатиш керак.

 

2018 йил «21» майдаги

2-сон товар юклаб жўнатиш ҳужжатига

2018 йил «21» майдаги

2-сон ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

Товар (иш, хизмат)лар номи)

 

Ўлчов

бир-

лиги

Миқ-дори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш

қиймати

Акциз

солиғи

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг

ҚҚСни ҳисобга

олган ҳолда қиймати

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Ҳажмдор ускуна

 

комплект

 

1

 

2 000 000,00

 

2 000 000,00

 

 

 

ҚҚСсиз

 

 

Монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш

 

сўм

 

 

 

500 000,00

 

 

 

ҚҚСсиз

 

 

Жами тўлашга:

 

2 500 000,00

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек корхона иккита ҳисобварақ-фактура расмийлаштириши мумкин. Биттаси – сотилган маҳсулотга, бошқаси эса – бажарилган ишларга. Бу, айтайлик, ТМБ олиш учун ишончнома расмийлаштириш билан боғлиқ техник хатоликларнинг олдини олишда ёрдам беради.

Эътибор беринг: бажарилган ишлар бўйича, айнан 2-устунда ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини тўлдиришда пул ифодасидаги «сўм» ўлчов бирлигини кўрсатиш лозим, бунда 3-«Миқдори» ва 4-«Нархи» устунлари тўлдирилмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика