Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 25 / Солиқ солиш

Автомобиль – текин фойдаланиш учун

 

МЧЖ муассиси – жисмоний шахс ЯСТ тўловчи корхонага (ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди) ўз автомобилини вақтинча фойдаланишга бермоқчи.

1. Жисмоний шахснинг автотранспортидан вақтинча текин фойдаланиш битими қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?

2. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

А.Валихонов.

 

1

 Жисмоний шахснинг ўз автотранспортини вақтинча текин фойдаланишга бериши шартнома билан расмийлаштирилади. Шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 617-моддаси).

Автотранспортдан фойдаланиш ҳуқуқига ишончномаларни расмийлаштириш тартиби Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ текин фойдаланиш бўйича битимлар ҳам нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади.

Автотранспорт қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича корхонага фойдаланиш учун берилади.

 

2

 Жисмоний шахснинг автомобилидан текинга фойдаланганда корхонада ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари юзага келади. Текин олинган мулкий ҳуқуқлар (фойдаланиш ҳуқуқи) бошқа даромадлар таркибида ЯСТ солинадиган корхонанинг даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132, 135, 355-моддалари).

Олинадиган даромад суммасини аниқлаш мақсадида одатда мол-мулкни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова). Даромадни ҳисоблаш учун амортизация ажратмалари суммаси ёки бошқа параметрлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Автотранспортни текинга фойдаланишга бераётган жисмоний шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1887 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика