Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 25 / Солиқ солиш

Мажбурий шартларга риоя этинг

 

Ўқув маркази бухгалтерия ҳисоби бўйича малака ошириш курсларини ўтказади.

Ўқув марказининг бошқа даромадларига имтиёз қўлланиладими?

О.Удонина.

– Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди, таълимнинг алоҳида тури ҳисобланади («Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 10, 16-моддалари). Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензияланиши лозим. Лицензиялаш тартиби Низом (ВМнинг 27.03.2018 йилдаги 241-сон қарорига 1-илова) билан белгиланган.

Тегишли лицензия мавжуд бўлганда, шунингдек кичик корхонанинг (микрофирманинг) таълим хизматлари кўрсатишдан тушган тушуми унинг умумий ҳажмининг 80%и ва ундан ортиқни ташкил этса, таълим фаолияти ва бошқа даромадлар ЯСТ тўлашдан озод этилади.

Таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи корхоналар даромад (фойда) солиғи ва ЯСТ тўлашдан озод қилинган. Микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилган.

Микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг имтиёзлар назарда тутилган хизматлар турларини кўрсатишдан тушган тушуми унинг умумий ҳажмининг 80%и ва ундан ортиқни ташкил этса, имтиёз уларнинг барча даромадларига татбиқ этилади (ПҚ-2699-сон қарорнинг 26-банди ва 35-иловаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика