Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 25 / Солиқ солиш

Имтиёзлар – тошкентликлар учун эмас

 

Ташкилот (МЧЖ ҚК) нур таратувчи диод лампалар ишлаб чиқаради (электр лампа саноати). Корхонанинг устав фонди миқдори – 300 минг АҚШ доллари, шундан 273 000 (91%и) – хорижий инвесторнинг улуши. Устав тўлиқ шакллантирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган, нур таратувчи диод лампалар ишлаб чиқарувчи корхона Президентнинг ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаши мумкинми?

Т.Осова.

 

– Сизнинг ҚК Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармони билан тақдим этилган ЯСТ бўйича имтиёздан фойдалана олмайди.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва ПФ-3594-сон Фармон билан тасдиқланган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ЯСТ (микрофирма ва кичик корхоналар учун), шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Имтиёзларни қўллаш учун 300 минг АҚШ долларидан ортиқ хорижий инвестициялар киритилган бўлиши шарт (ПФ-3594-сон Фармоннинг 1-банди).

Шунингдек имтиёзларни қўллаш учун қуйидаги қўшимча шартлар белгиланган (ПФ-3594-сон Фармоннинг 2-банди):

● кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли яшаш жойларида жойлаштириш;

● хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

● корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33%ни, акциядорлик жамиятлари учун эса – камида 15%ни ташкил этиши лозим;

● хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

● мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50% ини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.

Имтиёзларни қўллаш тартиби Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган.

Бироқ фаолият юритаётган ва янгидан ташкил этилаётган корхоналар – энергияни тежовчи лампаларни ишлаб чиқарувчилар божхона имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин (ВМнинг 20.10.2015 йилдаги 299-сон қарори 1-банди).

Республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хом ашё, материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, приборлар 2022 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинган.

Улар ЎзР ВМ томонидан Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатга асосан 2017–2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурига киритилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун четдан олиб келиниши керак (26.05.2017 йилдаги ПҚ-3012-сон қарорнинг 2, 10-бандлари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 287 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика